10:01 / 05.07.2022
1 336

Ўзбекистонлик ошпазлар Доғистондаги фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди

Ўзбекистонлик ошпазлар Доғистондаги фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
FoodStreetDag-2022 гастрономик фестивали доирасида Махачқалъа шаҳрида Visit Dagestan-2022 халқаро пазандалик чемпионати бўлиб ўтди. Унда олтита давлат: Италия, Маврикий, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Покистон вакиллари иштирок этди.

Фестивальнинг ҳакамлар ҳайъати таркибига дунёнинг Мишлен юлдузли ресторанларининг таниқли ошпазлари: Алан Жошуа Паен (Маврикий) Чезаре Чиуи (Италия), ошпазлик уюшмалари раҳбарлари: Николай Баратов, Алла Мишина, Анна Жукова, Махач Вагабов, Кумсият Мирзаэва, Акбар Умаров ва бошқа таниқли мутахассислар киритилди.

Иштирокчилар грилда пазандачилик бўйича беллашдилар ҳамда итальян, ўзбек, мавритания ва турк таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказдилар.

Ўзбекистонлик ошпазлар ажойиб натижа кўрсатдилар ва турли номинациялар бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта совринларни қўлга киритдилар.

Жамолиддин Насирдинов (Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси):
1. «Товуқ» номинацияси – олтин;
2. «Шўрва» номинацияси – бронза.

Тимур Матиев (Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси):
1. «Шўрва» номинацияси – кумуш;
2. «Товуқ» номинацияси – кумуш.

Керимхонов Иброхим (Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси):
1. «Товуқ» номинацияси – бронза;
2. «Шўрва» номинацияси – кумуш.

2-кун:
«Балиқ таоми» номинациясида:


Жамолиддин Носирдинов
1. Балиқ – бронза;
2. Балиқли шўрва – бронза.

Матиев Тимур:
1. Балиқ – олтин;
2. Балиқли шўрва – бронза.

Керимхонов Иброҳим:
1. Балиқ – бронза;
2. Балиқли шўрва – олтин.

3-кун:
«Палов ва гўштли таом» номинациясида:


Жамолиддин Носирдинов:
1. Гўштли таомлар – кумуш;
2. Палов – олтин.

Матиев Тимур:
1. Гўшт – кумуш;
2. Палов – олтин.

Керимхонов Иброҳим:
1. Гўшт – бронза;
2. Палов – олтин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик ошпазлар Доғистондаги фестивалда совринли ўринларни қўлга киритди