06:28 / 06.07.2022
2 083

Путин билан рақсга тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири суиқасд таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этди

Путин билан рақсга тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири суиқасд таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этди
Карин Кнайсл
Фото: «Коммерсантъ»

Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл қотиллик таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этди, дея хабар бермоқда The Washington Post нашри. Газетанинг ёзишича, Кнайсл хоним бу ҳақда журналистларидан бирига шахсан ўзи хабар берган.

The Washington Post газетаси мухбирига йўллаган хабарларида Кнайсл «интервью бермаслигини» ва «суиқасд таҳдиди» туфайли Австрияни тарк қилганини айтди, деб ёзади газета.

Карин Кнайсл 2017-2019 йилларда Австрия Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. У Австрия Озодлик партияси квотаси бўйича ҳукуматда таркибидан жой олган. 2016 йилда «Ягона Россия» партияси (Владимир Путин ушбу партия аъзоси) бу партия билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

Кнайсл хоним 2018 йилда Россия президенти Владимир Путин билан ўзининг тўйида рақсга тушгани орқали танилган. У, шунингдек, рус тилида болалар учун «Княз Евгений: номаълумликдан Европа тан олинишигача» китобини нашр этган.

2020 йилда Кнайсл хоним «Роснефть» директорлар кенгашига қўшилди. 2022 йилнинг 23 май куни у компанияни тарк этгани маълум бўлди. Кнайсл хоним кенгашдаги ваколатларини иккинчи муддатга узайтиришдан бош тортди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин билан рақсга тушган Австрия собиқ ташқи ишлар вазири суиқасд таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этди