date
views 2 022

Хорижда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум қилинди

Хорижда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум қилинди
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида «Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги ишсизлар сони маълум қилинди.

Таҳлилларга кўра, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари сони 2022 йил 1 март ҳолатига ўртача 2,4 миллион кишини (2 356 954 киши) уларнинг 568,5 минг (24,1 фоиз) нафарини хотин-қизларни, 827,1 минг (35,1 фоиз) нафарини ёшлар ташкил этади.

Уларнинг 1,5 миллион нафари Россия, 366,3 минг нафари Қозоғистон, 144,7 минг нафари Туркия, 47,4 минг нафари Жанубий Корея ва 348,1 минг нафари бошқа давлатлар ҳисобига тўғри келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорижда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум қилинди