Россиянинг "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик келишувига мувофиқ Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ишга таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Корхона Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланади. Шу сабаб Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф қилмоқда.
Хабарга кўра, ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади. Шунингдек, ходимнинг яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
· 18-50 ёшгача;
· камида 1 йиллик иш тажриба;
· рус тилини билиши;
· судланмаган бўлиши;
· Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Ишлаш истагида бўлганлар 2022 йил 18 июль соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтиши керак. “Фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади”, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди