21:16 / 06.07.2022
2 342

«Украина тақдири Донбассда ҳал бўлади». Донецк области губернатори аҳолини эвакуацияга чақирди

«Украина тақдири Донбассда ҳал бўлади». Донецк области губернатори аҳолини эвакуацияга чақирди
Фото: Carol Guzy / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Украинанинг Донецк области ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Павел Кириленко жон сақлаб қолиш ва шаҳарларни бостириб келаётган россиялик ҳарбийлардан яхшироқ ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун ҳудуд аҳолисини эвакуация бўлишга чақирди.

Associated Press хабарига кўра, у бу ҳақда 5 июл куни Украина қуролли кучларининг Донбассдаги штаби жойлашган Краматорск шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

«Бутун мамлакат тақдири Донецк областида ҳал қилинади. Одамлар камроқ бўлса, биз бор эътиборимизни душманга қаратишимиз ва ўзимизнинг асосий вазифаларимизни бажаришимиз мумкин бўлади», деган у.

Associated Press нашри ёзишича, губернаторнинг аҳолига чақириғи уруш бошидан буён энг кенг кўламли эвакуацияга айланиши мумкин, гап 350 минг кишини олиб кетиш ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, агентликнинг қайд этишича, одамлар ўз ихтиёри билан кетишни хоҳлаши ва бу хавфсиз кечиши аниқ эмас.

Июл ойи бошида Россия Украинанинг Луҳанск областидаги сўнгги йирик шаҳар Лисичанскни эгаллади ва шундан кейин амалда бутун област россияликлар назоратига ўтди. Эндиликда Лисичанскдан ғарбдаги фронт чизиғи Луҳанск ва Донецк областлари чегарасидан ўтмоқда. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Украина тақдири Донбассда ҳал бўлади». Донецк области губернатори аҳолини эвакуацияга чақирди