10:16 / 07.07.2022
3 127

Зеленский Украинага бошқа авиация етказмалари олиб келинмаслигини маълум қилди

Зеленский Украинага бошқа авиация етказмалари олиб келинмаслигини маълум қилди
Фото: Global Look Press
Украина авиация етказмалари келишини кутмаяпти, лекин ҳаводан ҳимоя тизимларига эга бўлишга умид боғлаган, асосий мақсад ҳаво чегараларини ҳимоя қилиш, дея баёнот берган Владимир Зеленский Ирландия бош вазири Михол Мартин Киевга келганида ўтказилган брифингда.

«Бу энг асосий мақсадлардан. Ҳеч ким авиация қуролларини кутмаяпти, лекин биз Украинага ҳозиргача кучли ҳаводан ҳимоя қуроллари келгани ва етиб келишига умид боғлаганмиз», — деган Зеленский («Интерфакс-Украина» иқтибоси).

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Украина ҳамкорлари аллақачон Киевга қандай тизимлар кераклиги ва қанча қурол зарурлиги ҳақида маълумотга эга бўлган. Украина давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу каби тизимларни олиш шаҳарларни ҳаво ҳужумларидан ҳимоялашга хизмат қилади ва мамлакатдаги қочоқларнинг ҳудудларга қайтишини таъминлайди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотлари бўйича 6 июль ҳолатига Украинада махсус операция бошланганидан бери Киевга тегишли 232 та самолёт ва 137 та вертолёт йўқ қилинган, охирги бир суткада 3 та учар объект уриб туширилган.

Июнь ойида бир нечта мамлакат Украинага янги қуроллар етказиб берилишини эълон қилган: АҚШ HIMARS (Киев аллақачон қўлга киритганини билдирган) ракета тизимлари ва Harpoon кема ракетасидан ҳимоя ракеталари, Франция бронетранспортёрлардан бир нечта, Германия учта Маrs II ракета тизимлари, Норвегия 22 та ўзи юрадиган гаубицалар, Словакия эса 8 дона Zuzana гаубицалари тақдим этган.

3 июлда Словакия бош вазири Эдуард Хегер Чехиянинг CТ телеканалида Братиславанинг Киевга МиГ-29 қирувчи самолётларини беришга тайёрлиги, аммо Прага мамлакатга АҚШдан F-16 қирувчи самолётлари етиб келгунига қадар осмондаги хавфсизликни таъминлаб туришда кўмак бериши зарурлигини қайд этган.

Кремль вакиллари эса ғарбдан қурол-яроғ етказиб берилаётганига қарамай, Украинадаги операциядан кўзланган мақсадга эришилиши, мамлакат эса ўзига етказиб берилаётган қуроллар туфайли бундан ҳам ёмон азобланишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украинага бошқа авиация етказмалари олиб келинмаслигини маълум қилди