Фото: «РИА Новости»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги «махсус операция» давомида Чеченистондан қочиб келган террорчиларни йўқ қилишни ўзининг устувор вазифаси деб атади.
Қодировнинг сўзларига кўра, иттифоқчи кучлар ЛХРнинг бутун ҳудудини озод қилганига қарамай, чеченлар учун махсус операция ҳали ҳам «ниҳоясига етмаган».
«Биз учун асосий масала Чеченистон Республикасида тартибсизликлар кўтарган шайтонлар билан ҳисоб-китоб қилишдир. Биз уларни узоқ вақтдан бери қидиряпмиз. Улар расман террорчилар деб тан олинган. Чеченистон Республикасида одамлар ўғирлаб кетилган, тинч аҳоли ўлдирилган ва майиб қилинган», — деб ёзди у Telegram’да.
Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, махсус операция бошиданоқ у айнан ушбу террорчиларнинг қаердалигини аниқлашга алоҳида урғу берган. У Россия президенти Владимир Путин жангариларни йўқ қилишга буйруқ беришига ва бу вазифани бажариш учун чечен бўлинмасини юборишига умид билдирди.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 3 июль куни Владимир Путинга Россия кучлари Лисичанскни назоратга олгани ҳақида ҳисобот берди, бу Луганск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари назорати остида қолган охирги йирик шаҳар эди.
Путин Луганск йўналишидаги жанговар ҳаракатлар иштирокчилари дам олишини ва «жанговар қобилиятларини оширишни» буюрди.
7 июль куни Қодиров Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган «Ахмат» махсус бўлинмаси аскарлари ЛХР назоратини ўз қўлига олганидан сўнг уйларига қайтганини маълум қилди.
Чеченистон раҳбари хизмат кўрсатган ҳарбийларни мукофотлади. Улардан уч нафари иккинчи даражали «Ватанга хизматлари учун» ордени, бир жангчи «Жасорат учун» медали билан тақдирланди. Яна етти киши Чеченистон Республикасининг олий мукофоти – Ахмат Қодиров номидаги ордени билан тақдирланди.
Рамзан Қодиров, Украина, Махсус операция, Устувор вазифа “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди