Япониянинг Нара шаҳрида номаълум шахс собиқ бош вазир Синдзо Абэга ўқ узди. Абэнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо матбуот у ҳалок бўлганини тахмин қилмоқда.
Маҳаллий NHK телеканали хабарига кўра, Абэ Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда қуролли шахс унинг орқасидан икки марта ўқ узган.
«Абэ касалхонага ётқизилди, аммо охирги маълумотларга кўра, унинг «юрак-ўпка тизими тўхташи» кузатилган. Бу унинг ўлганини англатиши мумкин, аммо ҳали расман тасдиқланмаган», — дея хабар беради BBC мухбири.
67 ёшли Синдзо Абэ 2020 йилда бош вазирлик лавозимини тарк этди, аммо Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясида қудратга эга шахс бўлиб қолди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди