Фото: «РБК»
Россия президенти Владимир Путин Украинада «ҳали жиддий бир ишни бошлаганимиз йўқ», деди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия махсус операциясида бошидаёқ енгилиб бўлганини тушуниши керак эди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.
«Бугун бизни жанг майдонида енгмоқчи бўлишаётгани ҳақида эшитяпмиз, нима ҳам дердик, уриниб кўришсин. Ғарб биз билан охирги украиналик қолгунича жанг қилмоқчилиги ҳақида кўп марта эшитганмиз. Бу Украина халқи учун фожиа, аммо, афтидан, ҳамма нарса шунга қараб кетяпти», — деди президент Давлат думаси фракциялари раҳбарлари билан учрашувда.
Путиннинг айтишича, Россия тинч музокаралардан бош тортмайди. Унинг сўзларига кўра, мулоқотдан бош тортаётганлар билиб қўйсинки, Россия билан келишиб олиш тобора қийинлашиб бораверади. «Ҳамма билиб қўйсинки, биз ҳали ҳеч нарсага жиддий киришганимиз йўқ», — деди давлат раҳбари.
Владимир Путиннинг фикрича, ҳарбий операциянинг ўтказилиши «америкача дунё тартибининг тубдан ўзгаришини билдиради, бу Америка либерал-глобалистик худбинлигининг ҳақиқатда кўп қутбли дунёга айланишининг бошланишидир». Унинг фикрига кўра, бу дунё халқаро ҳуқуқ, халқлар ва цивилизациялар суверенитетига, адолат ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган.
Аввалроқ Путин Россия суверенитетини мустаҳкамлаш Украинадаги махсус операцияларнинг муқаррар, бироқ қўшимча таъсири ҳисобланиши, унинг асосий мақсади эса Донбассни ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўлиб қолишини айтганди.
Владимир Путин 24 февраль куни Украинага Россия қўшинларини киритди. Бунга жавобан, бир қатор мамлакатлар президентга, амалдорларга, бизнесменларга қарши санкциялар киритди, Россия олтин-валюта захираларининг деярли ярми музлатиб қўйилди. Чекловлар банкларга ва турли соҳалардаги ташкилотларга амал қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди