Фото: Спутник
Украина президенти Владимир Зеленский Финляндия ва Швецияни НАТОга қабул қилиниши тўғрисидаги қарорни олқишлади. Унинг айтишича, Украина ҳам альянсга қўшилиш режаларидан воз кечмайди.
Зеленский НАТОнинг Швеция ва Финляндияни қабул қилиш ҳақидаги келишувини Россиянинг бу мамлакатларга «ҳужум қилишини олдини олиш» учун профилактик чора деб атади. Унинг фикрича, агар Украина ҳам аввалроқ альянсга олинганида, бу Европа давлатларини унга ҳозир ёрдам кўрсатиш заруратидан халос қилган бўларди.
«Улар (НАТО давлатлари — таҳр.) ҳар доим Украинани (альянсга — таҳр.) қўшмаслик учун сабаб топиб келган. Украинани қабул қилмаслик нотўғри қарор эди», — деди Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида.
Июнь ойида Украина президенти НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдам сўраган эди. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Даниловнинг айтишича, мамлакатнинг альянсга қўшилишдан бошқа иложи йўқ ва бу мамлакат конституциясида ҳам ёзилган.
Финляндия ва Швеция Россиянинг Украинадаги босқини туфайли май ойида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган эди. 5 июль куни улар альянсга қўшилиш бўйича протоколларни имзолади. Энди бу қарор НАТОга аъзо барча давлатлар томонидан ратификация қилиниши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди