17:32 / 08.07.2022
3 602

Ўзгаларнинг оиласини бузиш эвазига ўз бахтини қурган машҳурлар (фото)

Ўзгаларнинг оиласини бузиш эвазига ўз бахтини қурган машҳурлар (фото)
Голливуд юлдузлари орасида бошқаларнинг оиласини бузиб, ўз бахтини қурган машҳурлар ҳам бор. Қуйида ушбу шахслар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Женнифер Лопес ва Марк Энтони

Фото: Getty Images
Марк рафиқаси Даянара Торрес билан турмуши бор вақтдаёқ Лопес билан муносабатда бўлган ва у хотини билан ажрашади. Женнифер ва Марк 2004 йилда турмуш қуради. 2008 йилда уларнинг эгизак фарзандлари дунёга келади, 3 йилдан сўнг эса эр-хотин ажрашиш учун ариза беради. 2014 йилда улар расман ажралади.

Мелани Гриффит ва Антонио Бандерас

Фото: Getty Images
Актёрлар биринчи марта «Иккита — жуда кўп» фильмининг суратга олиш майдонида танишади. Ўша пайтда иккаласи ҳам турмуш қурган эди. Бирга бўлиш учун уларнинг иккаласи оиласи билан ажрашади. Жуфтлик 1996 йилда турмуш қуради, 2015 йилда эса ажрашади.

Анжелина Жоли ва Бред Питт

Фото: Getty Images
2004 йилда «Жаноб Смит ва Смит хоним» фильмини суратга олиш пайтида таниқли актёрлар ўртасида учқун пайдо бўлади. Ўша пайтда Бред Женнифер Энистон билан оила қурганди. 2005 йилда улар ажрашишади ва Питт дарҳол Жоли билан биргаликда омма олдида пайдо бўлди. Машҳурлар муносабатларини муҳокама қилмасалар ҳам ҳаммаси тушунарли эди. 2006 йилда Анжелина Жоли актёрдан ҳомиладор эканини тан олди. 2014 йилда жуфтлик турмуш қурди. Олти фарзанди бўлишига қарамай Жоли ва Питт 2021 йилда расман ажрашди.

Леди Гага ва Бредли Купер

Фото: Getty Images
Бошқаларнинг оиласини бузган машҳурлар рўйхатида бу шов-шувли севги учбурчагини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бредли Купер ва Леди Гага ўртасида романтика бўлган-бўлмагани ҳали ҳам номаълум. Бироқ бутун интернет бу ҳақда бонг урган. Акс ҳолда хонанданинг актёрни унинг собиқ севгилиси Ирина Шейкдан ажратиб олганини қандай изоҳлаш мумкин? Машҳурларнинг ўзлари бу ҳақда изоҳ бермасликка ҳаракат қилишади. Леди Гага интервьюларидан бирида ҳаммасини кескин рад этган.

Алиша Кейс ва Swizz Beats

Фото: Getty Images
Swizz Беатз қўшиқчи Машонда Тифрере билан бирга яшаб юргандаёқ Алиша Кейс билан ишқий муносабатларини бошлаган. У 2010 йилда хотини билан ажрашган ва ўша йили Алиша Кейсга уйланган. Ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзгаларнинг оиласини бузиш эвазига ўз бахтини қурган машҳурлар (фото)