23:43 / 08.07.2022
2 003

«Уруш туфайли озиқ-овқат нархлари бунчалик кўтарилишини кутмаган эдик» — Бутун дунёда очлик хавфи юзага келмоқда

«Уруш туфайли озиқ-овқат нархлари бунчалик кўтарилишини кутмаган эдик» — Бутун дунёда очлик хавфи юзага келмоқда
Фото: WSJ
Кучли озиқ-овқат инфляцияси ривожланмаган давлатларни қийин вазиятга солмоқда. Бу бой мамлакатлардаги камбағал аҳолига янада кучли таъсир қилади. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Нефтьга бой Норвегиядаги озиқ-овқат банки оператори Матцентрален Норгега кўра, у аҳолига 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпроқ озиқ-овқат тарқатмоқда.

АҚШда ҳам озиқ-овқат банкларидан фойдаланиш ўсиб бормоқда, дўконлар эса харидорларнинг савдо-сотиқни камайтиргани ҳақида хабар беради.

Британияда вазият оғир. Мамлакатнинг умумий инфляция даражаси май ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 9,1 фоизни ташкил этди, озиқ-овқат нархлари эса май ойининг ўзида 8,5 фоизга ошди.

Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликни ривожлантириш кенгаши маълумотларига кўра, ўтган ой Буюк Британиянинг асосий маҳсулоти бўлган чеддар пишлоғининг ўртача нархи 59 фоизга ошган.

Май ойида Буюк Британиянинг Миллий статистика бошқармаси ўтказган сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг 44 фоизи юқори нархлар туфайли камроқ озиқ-овқат сотиб олишни бошлаган.

Маълумотларга қараганда, апрель ойида 7,3 миллион ёши катта аҳоли озиқ-овқатсиз қолган.

Аҳоли нархларнинг кўтарилишини илк бор февраль ойи охирида, дунёдаги энг йирик дон экспортчиларидан бири бўлган Украинада уруш бошланганидан кейин пайқади.

- Биз ҳаммамиз уруш ҳақида эшитганмиз, лекин у туфайли озиқ-овқат нархлари бу қадар кўтарилишини кутмаган эдик. Бу кўп нарсани ўзгартирди, — дейди ишсиз, ёлғиз она Дешиа Шкалла.

Доннинг нархи урушдан кейин кўтарилди. Украина ўз ҳосилини тўғридан-тўғри экспорт қила олмаслиги туфайли унинг нархи ҳали ҳам ошиб бормоқда.

Бундан ташқари, Украина дунёдаги кунгабоқар ёғининг ярмидан кўпроғини ишлаб чиқаради.

Уруш туфайли кучайган юқори энергия нархлари озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва ишлаб чиқариш харажатларини оширди. Шу билан бирга, пандемия саноатнинг таъминот занжирларини бузди.

Нархларнинг кўтарилиши қашшоқ мамлакатларни қийин вазиятга солиб, Шри-Ланка бош вазирини ағдарган тартибсизликлар ва Яқин Шарқда норозиликлар юз беришига сабаб бўлди.

БМТънинг Жаҳон озиқ-овқат дастури 2,46 миллиардга яқин одам ёки дунёнинг тахминан 30 фоизи ўртача ёки оғир озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли азият чекишидан огоҳлантирди.

Қашшоқроқ мамлакатларда озиқ-овқат уй хўжаликлари харажатларининг катта қисмини ташкил қилади.

Trading Economics маълумотларига кўра, бу Нигерияда 59 фоиз ва Мексикада 28 фоизни ташкил қилади. Буюк Британияда эса у 9,4 фоиз.

Аммо бой мамлакатларда одамнинг даромади қанча кам бўлса, озиқ-овқатга шунча кўп пул сарфлайди.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти маълумотларига кўра, АҚШда энг кам даромадли оилалар ўз даромадининг 27 фоизини озиқ-овқатга сарфлаган. Энг юқори даромад эгалари эса 7 фоиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Уруш туфайли озиқ-овқат нархлари бунчалик кўтарилишини кутмаган эдик» — Бутун дунёда очлик хавфи юзага келмоқда