Фото: AFP
TikTok’да Шимолий Кореяда одамларнинг кундалик ҳаёт тарзини намойиш қилиб борувчи блог пайдо бўлган. Блогдаги қисқа видеоларда тунги шаҳар манзаралари, мамлакатдаги диққатга сазовор жойлар, замонавий архитектура ёдгорликлари, ўқувчиларнинг ҳаёт тарзи, бир хил портфелни кўтариб олганча ишга бораётган ишчи-хизматчиларни, кўчадаги оддий одамларни кўриш мумкин. Бир видеога аёл полициячи шу ердан ўтиб кетаётган эркакни тўхтатиб, ҳужжатларини текшираётгани ҳам тушиб қолган.
Видеоларда акс этган одамларнинг аксарияти кўкракларига КХДР давлат байроғи ва мамлакат раҳнамосининг сурати акс этган нишонларни тақиб олгани, кўчаларда транспорт камлиги, бироқ замонавий машиналар ҳам ҳаракатланаётгани кўзга ташланади. Айрим видеода эркак ва аёллар велосипедда ҳаракатланиб кетаётганини кузатиш мумкин.
Блогда мактаб ва ўқувчилар ҳаётига оид видеолар бошқаларига нисбатан анча кўп. Шундан унинг мактаб ўқувчиси ёки ўқитувчи эканини тахмин қилиш мумкин. TikTok фойдаланувчилари блог муаллифидан “Видеога олиб интернетга тарқатганлик учун жазолашларидан қўрқмайсизми?” деб сўрашган. Айримлар бу блог мамлакатни пиар қилиш мақсадида ҳукумат рухсати билан юритилаётгани, фақат рухсат этилган тасвирларгина намойиш қилинаётгани, бу орқали мамлакатдаги аҳвол дунё жамоатчилиги ўйлаганчалик ёмон эмас, деган тасаввур уйғотилаётганини тахмин қилган.
Фойдаланувчилар блог муаллифидан ташқи олам ва Интернетдан узилган Шимолий Кореяда туриб бу видеоларни қандай қилиб TikTok’ка жойлаётганини сўраганлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ бу саволлар жавобсиз қолдирилган. Шунга қарамай номаълум тиктокернинг видеолари юз минглаб маротаба кўрилаётгани, обуначилар сони кундан кунга ўсиб бораётгани кўринади. Баъзи видеоларнинг кўришлар сони аллақачон миллиондан ошган. Профилдаги асосий фотога қиз боланинг сурати жойланган бўлса-да, видеоларда унинг ўзи кўринмайди.
Эслатиб ўтамиз, КХДР аҳолиси ташқи интернет алоқасидан узилган бўлиб, фақат тор доирадаги сиёсатчилар, партия арбоблари, халқаро ваколатхоналар ва айрим университетлар “Кванмен” деб номланувчи ички тармоқдан фойдаланишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди