date
views 3 920

Синдзо Абэнинг қотили нима учун бу ишга қўл урганини айтиб берди

Синдзо Абэнинг қотили нима учун бу ишга қўл урганини айтиб берди
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэни ўққа тутган 41 ёшли Тэцуя Ямагами аввалига бошқа одамни ўлдиришни режалаштирганини тан олди.

Kyodo агентлигига кўра, 41 ёшли собиқ ҳарбий денгизчининг нишони аввалига маълум бир диний ташкилот раҳбари бўлган. Ямагамининг сўзларига кўра, у кейинчалик бу диний тузилмага алоқадор деб ҳисоблаган Абэни ўлдиришга қарор қилган.

Ямагами полицияга Абэ гўёки уларнинг оиласи учун ҳалокатли молиявий муаммоларни келтириб чиқарган диний гуруҳга мансублигини айтган.
«Менинг онам ушбу гуруҳга жалб қилинди, катта хайрия қилди, шунинг учун бизнинг оиламизнинг ҳаёти оғирлашиб кетди», – деган у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида 67 ёшида вафот этди.

Абэ мамлакат ғарбидаги Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида нутқ сўзлаётганида қўлбола қуролдан унга қарата ўт очилган. Тэцуя Ямагами воқеа жойида қўлга олинган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Синдзо Абэнинг қотили нима учун бу ишга қўл урганини айтиб берди