Фото: Reuters
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра масалалари вазирлиги апрел ойидаёқ жорий йилда ҳаж қилувчилар сони 1 миллиондан ошмаслигини эълон қилганди. Бу чеклов маҳаллий ва хорижий зиёратчиларга бирдай тааллуқли. Яъни маҳаллий ҳожиларга квотадан ташқари устунлик тақдим этилмаган.
Бу йил ҳажни адо этувчиларнинг 850 минг нафарини Саудия Арабистонига бошқа мамлакатлардан келадиган ҳожилар ташкил этиши белгиланган. Шундан 12 минг нафари ўзбекистонликлардир.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар беришича, Маккада бўлиб ўтган Буюк ҳажнинг катта 46-симпозиумида 2022 йилги ҳаж квотаси Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра белгиланган. Симпозиумда сўзга чиққан Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ ар-Рабиа мамлакат раҳбариятининг пандемия шароитида ҳажни давом эттириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.
“Биз 2020 йилда ҳаж маросимларини ўтказмасликни тавсия қилдик. Бироқ, Қирол Салмон ушбу маросимни тўхтатмасликка ва зиёратчилар сонини 1000 кишигача чеклашга қарор қилди. Ҳаж зиёрати эса зиёратчининг хавфсизлигини кафолатловчи барча огоҳлантириш ва профилактика чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиб, натижалар далда берувчи ва ишончли бўлди”, деган саудиялик вазир.
Жорий йилда зиёратчилар учун қатъий талаблар қўйилди: уларнинг ёши 65гача бўлиши, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакциналар билан эмланган бўлиши лозим. Хорижликлар Саудия Арабистони ҳудудига киришдан кўпи билан 72 соат олдин коронавирусга манфий тест топширгани тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши керак.
2019 йили 2,4 млн нафар мусулмон Ҳаж қилган эди. Пандемия туфайли 2020 йилда бор-йўғи 10 минг, 2021 йилда эса 60 минг нафар маҳаллий зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этишганди. Хорижлик зиёратчилар икки йил кетма кет ҳаж қилиш имкониятидан маҳрум бўлганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди