18:23 / 09.07.2022
1 442

Эстония бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди, аммо у яна ҳукумат раҳбарига айланиши мумкин

Эстония бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди, аммо у яна ҳукумат раҳбарига айланиши мумкин
Фото: Getty Images
Аввалроқ истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини эълон қилган Эстония бош вазири Кая Каллас яна ҳукуматга раҳбар бўлиши мумкин, деб ёзади «РБК».

Эстонияда янги ҳукумат шакллантирилади, унга Каллас раҳбар бўлиши мумкин. Ислоҳотлар партияси (Калласники), «Ватан» ва Социал-демократлар партияси 2024 йилда эстон тилидаги таълимга ўтиш, электр энергияси бозорида ислоҳотлар ўтказиш ҳамда оилавий нафақалар миқдори ҳақида келишиб олганидан кейин янги ҳукмрон коалиция тузиш ҳақида битимга келди.

Каллас рийгикогу (парламент)га истеъфога чиқишини эълон қилади, шундан кейин президент Алар Карис уни бош вазирликка янги номзод деб тайинлайди. Агар парламент Калласнинг номзодини тасдиқласа, у президентга янги вазирлар маҳкамасини таништиради.

Бош вазир ўз лавозимидан кетишини аввалроқ маълум қилганди. Марказчилар партияси ва Ислоҳотлар партиясидан иборат аввалги ҳукмрон коалиция июнь бошида ислоҳитлар юзасидан келишмовчиликлар туфайли парчаланиб кетганди. Каллас ҳукуматдаги Марказчилар партияси вакилларининг барчасини ўз лавозимларидан маҳрум қилишни таклиф этди, президент уларни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқларни имзолади.

Кая Каллас Эстония Ислоҳотлар партиясига 2010 йилда аъзо бўлган ва бир йилдан кейин Эстония парламентига сайланган. 2014 йилдан 2018 йилгача Европа парламенти депутати, Евроиттифоқ — Украина ҳамкорлиги бўйича қўмитада делегация раиси ўринбосари бўлган.

2021 йил январида Юрий Ратас ҳукумати истеъфога чиққанидан кейин бош вазир лавозимини эгаллади. Каллас Эстонияда бу лавозимни банд этган биринчи аёлга айланди, унинг даврида вазирликлардаги лавозимларнинг янрмини аёллар эгаллаган.

Россия Украинада ҳарбий операция бошлаганидан кейин, бош вазир Киевни ҳам сиёсий, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ваъда берди. У Украинанинг Евроиттифоққа қабул қилинишини ёқлаб чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эстония бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди, аммо у яна ҳукумат раҳбарига айланиши мумкин