
Фото: EPA
Испаниянинг кўча бўйлаб буқалар билан пойга ўтказиладиган Сан-Фермин фестивалида уч кун ичида камида 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Пойгаларнинг биринчи кунида 6 киши, иккинчи куни 8 киши жароҳат олди, уларнинг аксариятида жароҳатлар енгил.

Байрамнинг учинчи куни жами 8 киши жароҳат олди, улардан уч нафарини буқалар шохлари билан сузиб юборган.
«2022 йилнинг учинчи ва энг оммавий энсиэрро пойгаси биринчи марта дам олиш кунига тўғри келди, шу сабабли у олдинги икки кунга қараганда кўпроқ югурувчиларни қамраб олди, тез суръатда ўтди ва уч кишининг буқа сузиб олишидан олган жароҳатлари билан якунланди», — дейилади хабарда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар