Фото: DW
Февраль ойидан бери Германия бўйлаб руслар ва украиналикларга қарши деярли 1300 та сиёсий сабабга эга жиноятлар содир этилган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери немис полицияси 701 та «Россияга қарши» ва 592 та «Украинага қарши» жиноятларни қайд этган. Бу ҳақда 11 июль, душанба куни Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, RND хабар берди.
Полиция жиноят кодексининг моддаларига тааллуқли ва уруш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бундай жиноятлар сирасига киритган, дея аниқлик киритди RND. Бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот тўплаш учун Германия федерал жиноят бошқармаси (BKA) «Isa Kiew» махсус маълумот йиғиш марказини ташкил этди, у ерга сиёсий сабабга эга жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушади.
Апрель ойи бошида хавфсизлик кучлари Россияга қарши 383 та ва Украинага қарши 181 та жиноят ҳақида хабар берган эди. «Асосан, бу ҳақорат, мулкка зарар етказиш, зўравонлик ҳаракатларидир», деди Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер.
Март ойи бошида немис оммавий ахборот воситалари Германияда яшовчи русларга ҳам, украиналикларга ҳам қарши қаратилган этник адоватни қўзғашнинг турли ҳолатлари ҳақида хабар берган эди. Март ойида Берлиндаги Ломоносов номидаги бошланғич мактабнинг спорт залида ёнғин содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, бунга ёнувчи модда солинган шиша сабаб бўлган.
Айни пайтда, Берлин марказидаги Россия фан ва маданият уйи деворларига номаълум шахслар катта ҳарфлар билан «қотиллар» сўзини ёзиб қўйишган. Март ойининг биринчи ҳафтасида Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ҳудудида украиналик оиланинг машинаси ёқиб юборилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди