11:28 / 11.07.2022
1 147

Германияда 350 минг Украина фуқароси бандлик марказларида рўйхатдан ўтди

Германияда 350 минг Украина фуқароси бандлик марказларида рўйхатдан ўтди
Фото: IMAGO
Германияга урушдан қочган қарийб 900 минг украиналикдан 350 мингдан ортиғи иш қидириш учун рўйхатга олинди. Иш билан таъминлашдаги асосий қийинчиликлар тил ва бир вақтнинг ўзида болаларни назорат қилиш зарурати ҳисобланади.

Уруш бошланганидан бери Германияга 870 мингдан ортиқ украиналик келган, улардан 350 мингга яқини бутун мамлакат бўйлаб бандлик марказларида рўйхатдан ўтган, деб хабар берди RND душанба, 11 июль куни Федерал меҳнат агентлиги (Bundesagentur für Arbeit, BA) маълумотларига таяниб.

Жами 876 461 украиналик Германияга келган, дея хабар берди BA. Бандликка кўмаклашиш марказлари ва шунга ўхшаш шаҳар муассасаларида 353 минг 424 нафар, шу жумладан, 265 минг нафар меҳнатга лаёқатли ёшдагилар рўйхатга олинган. 121 минг украиналик болалар учун нафақа олишга ариза топширди, деб ёзади RND.

Уруш бошидан буён мамлакатга келган Украина фуқаролари учун 144 минг интеграция курслари тасдиқланди. Улар чет элликларга мамлакатнинг кундалик ҳаётига кўникиш, тил ўрганиш ва иш топишга ёрдам берадиган махсус курслардир.

Тегишли бўш иш ўринларини топишдаги қийинчиликлар номзодларнинг аксарияти (75 фоиздан ортиғи) аёллар экани билан боғлиқ, улар бир вақтнинг ўзида курсларга қатнаб, болаларга қараши керак, дейилади BA ҳисоботида. Иш берувчилар тил билмасликни яна бир жиддий тўсиқ деб атаяпти.

Агентлик меҳнат бозоридаги вазиятни «барқарор» деб кўрсатмоқда. «Украиналик қочқинлар меҳнат бозорида қай даражада узоқ муддатли роль ўйнаши воқеалар ривожига ва уларнинг мамлакатда қанча вақт қолишига боғлиқ», дейилади BA ҳисоботида. Қочқинлар оқими ҳар қандай ҳолатда ҳам ишсизликнинг ошишига олиб келади, чунки урушдан қочган сурияликлардан фарқли ўлароқ, Украина фуқаролари Hartz IV нафақасини олади ва меҳнат бозорига қўшилиш ҳуқуқига эга, деб ёзади идора.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда 350 минг Украина фуқароси бандлик марказларида рўйхатдан ўтди