Фото: Picture Alliance
Украина 1 миллион кишилик қўшинни тўпламоқда, унинг вазифалари Ғарб томонидан етказиб берилган қуроллар ёрдамида мамлакат жанубидаги Украина ҳудудларини Россиядан қайтариб олишни ўз ичига олади. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников 10 июль, якшанба куни чоп этилган The Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Резниковнинг сўзларига кўра, президент Володимир Зеленский украиналик ҳарбийларга Қора денгиз соҳилидаги Украина иқтисодиёти учун муҳим бўлган босиб олинган ҳудудларни қайтариш бўйича кўрсатма берган.
«Биз сиёсий нуқтайи назардан бу (жанубнинг қайтиши) мамлакатимиз учун ниҳоятда зарур эканлигини тушунамиз», — деди Олексий Резников. Унинг аниқлик киритишича, Зеленский тегишли режаларни ишлаб чиқиш буйруғини берган, шундан сўнг Мудофаа вазирлиги раҳбари қурол олиш учун бир қатор давлатлардаги ҳамкорлар билан боғланган.
Олексий Резниковнинг таъкидлашича, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Киевга совет техникасини етказиб беришдан НАТОнинг ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва юқори технологияли дронлар орқали бошқарилувчи, калибри 155 мм бўлган ўқ-дорилар билан ишловчи стандарт артиллериясига ўтишга ёрдам берди.
«Украинада ўттиз йиллик қуролларга эга совет давридан қолган қуролли кучлар бор эди. Биз буни уч ой ичида ўзгартирдик», - деди мудофаа маҳкамаси бошлиғи.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Украинага НАТОдан ҳамкорлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамдан мамнун, аммо қурол етказиб бериш тезлиги ҳамон анча суст. «Аскарларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун қисқа вақт ичида бизга кўпроқ қурол керак», — деди Резников.
Аввалроқ, 20 июнь куни Украина мудофаа вазири Россия билан муносабатларни қайта тиклаш бўйича мулоқот шарти сифатида Россия Федерациясининг «ҳеч бўлмаганда Европа қисмини демилитаризация қилиш»ни кўрсатган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди