Фото: AP
Алексей Навалний 11 июль, душанба куни Anti-Corruption Foundation International коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро нотижорат ташкилоти ташкил этилганини маълум қилди.
Қамоқдаги мухолифатчининг сўзларига кўра, жамғарманинг кузатув кенгаши таркибига Бельгиянинг собиқ бош вазири, Европарламент депутати Ги Верхофстадт, публицист, Пулицер мукофоти совриндори Энн Эпплбаум, файласуф Фрэнсис Фукуяма киради, Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная раис этиб тайинланган.
Леонид Волков директорлар кенгаши раиси, Владимир Ашурков, Юлия Навалная, Мария Певчих ва Иван Ждановлар эса кенгаш таркибига киради.
Жамғармага биринчи ҳисса Навалнийга Европарламент томонидан берилган 50 000 евро миқдоридаги Андрей Сахаров мукофоти бўлади. «Жамғарма бутунлай шаффоф ва тушунарли бўлади, - деб ёзади Алексей Навалний. - Ҳар доимгидек, биз сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз ва яхши ишлаймиз, деб ваъда берамиз».
«Путин ва унинг атрофидагилар йиллар давомида ҳокимиятда қолиш ва ўғрилик қилиш учун ҳамма нарсани қилишди ва энди улар жазосиз қолган ҳолда уруш бошладилар», дейилади янги ташкилот веб-сайтида. «Аммо бу ўғрилар ва қотиллар бошқа ҳеч қачон ўлжасидан фойдалана олмаслигига эришиш бизнинг қўлимизда. Монакодаги барча қасрлар ва Майамидаги барча виллаларни топамиз, уларни топгач, Путин элитаси бор нарсасини йўқотишини таъминлаймиз».
Фрэнсис Фукуяма «ушбу ташкилотга аъзо бўлиш ўзи учун жуда шарафли» эканини маълум қилди.
2021 йил июнь ойида Москва шаҳар суди Навалний томонидан тузилган Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (ККЖ) ва Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармасини, шунингдек, унинг минтақавий штабларини «экстремистик ташкилотлар» деб тан олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди