date
views 1 482

Эрон Россияга юзлаб дрон беришни режалаштирмоқда — Оқ уй

Эрон Россияга юзлаб дрон беришни режалаштирмоқда — Оқ уй
Фото: Reuters
АҚШда Эрон Россияга бир неча юзлаб дронларни тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида маълумот бор. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Associated Press’га маълум қилди.

«Биздаги маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган муддатда бир неча юзтагача учувчисиз учар аппаратлар, жумладан, қурол ташишга қодир дронларни тақдим этишга тайёрланмоқда», — деди у.

Вашингтон маълумотларига кўра, Москва Теҳрондан Украинадаги урушда фойдаланиш учун қурол-яроғ олиб юриш имкониятига эга бўлган дронларни тақдим этишни сўрамоқда.

«Эрон нафақат дрон билан таъминлашга, балки июль ойида Россия қўшинларини ўз қурилмаларидан фойдаланишга ўргатиш учун ҳам тайёрланмоқда», — деди Салливан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Россияга юзлаб дрон беришни режалаштирмоқда — Оқ уй