1 339
Украинадаги урушнинг 138-куни: «Азот» заводи харобалари, Харкивга навбатдаги ҳужум оқибатлари
Украинадаги урушнинг 138-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:
- 11 июл куни Давлат думаси Россияга «қуролли босқинни қайтарган» чегарачиларга фахрий мақомини беришни таклиф қилди.
- Украина қуролли кучлари россияликларнинг Херсон области Новая Каҳовка шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонасига зарба йўллади. Бу шаҳар урушнинг илк кунидан буён Россия назорати остида қолмоқда. Харкив области ва Запорижжянинг Мелитопол районида — «янги тайинланган» ҳукумат вакилларига навбатдаги суиқасдлар уюштирилди.
- Донецк областидаги Часив Яр шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишини ташкил этмоқда. Қурбонлар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор.
- Украина буғдой олиб кетиш учун келган саккизта хорижий кема ҳақида маълумот берди.
- Донецк областидан аҳолининг 80 фоизи эвакуация қилинган. У ерда тинч аҳоли вакиллари бўлган 340 минг киши қолмоқда.
- Украина ТИВ Владимир Путиннинг украиналикларга РФ фуқаролигини бериш тартибини соддалаштириш бўйича қарорини «мамлакатни босиб олиш курсини давом эттириш» сифатида баҳолади.
- Россияда уруш бошидан буён 5300 сайт блокланган. Жумладан, барча мустақил нашрлар, Твиттер, Инстаграм ва Фейсбук ҳам.
- Сешанба куни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан бошқа барча регионларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревогалар янгради. Миколайив шаҳрида кучли портлашлар рўй берган, шаҳар мэри Александр Сенкевич аҳолидан бомбапанагоҳларни тарк этмасликни сўраган.
Қуйида 11 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:
Херсон
Херсон области аҳолиси пенсия учун навбатда турибди. Май ойи бошида областнинг оккупантлар томонидан тайинланган маъмурияти пенсиялар энди рублда берилишини эълон қилганди. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Херсон кўчасидаги россиялик ҳарбий. Март ойи бошидан буён Херсон областининг катта қисми россияликлар томонидан ишғол этилган, сўнгги вақтларда Украина қуролли кучлари ушбу ҳудуддаги қатор қишлоқларни озод қилиб келмоқда. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Харкив
Украин ўт ўчирувчилари Харкивнинг тинч аҳоли яшовчи ҳудудига берган зарбалари вақтида ёниб кетган автомобил оловини ўчирмоқда. Украина ҳукумати сўнгги ҳужумлар оқибатида олти киши ҳалок бўлганини хабар қилган, қурбонлар орасида ушбу машинада кетаётган бўлган ота ва унинг 17 ёшли ўғли ҳам бор. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
11 июл тонгида Харкив бўйлаб учирилган ракеталардан бири турар жой биносига келиб тушган.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ракетаси Харкивдаги кўп қаватли уйга келиб тушиши оқибатлари.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Россия ракетаси Харкивдаги кўп қаватли уйга келиб тушиши оқибатлари. Фото: Украина ФВДХ
Харкивдаги россияликлар ракетасидан шикастланган олти қаватли уй аҳли қутқарув амалиётининг боришини кузатмоқда.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Россия зарбасидан ҳалок бўлган харкивликнинг танасини олиб чиқаётган қутқарувчилар.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Северодонецкдаги «Азот» кимёвий комбинати ҳудудида снаряд парчаларидан илма-тешик бўлган темирйўл кўрсаткичи. Донбасс шимолидаги ушбу йирик транспорт узели учун шиддатли жанглар олиб борилди, аммо украин кучлари июн ойи охирида бу ердан чекинди. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
«Азот» комбинати ҳудуди Украина ва Россия армияси ўртасидаги қақшатқич жанглар чоғида жиддий жабрланган. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қутқарувчилар Донецк областидаги Часив Яр шаҳридаги вайроналар остидан жасадларни олиб чиқишмоқда. 9 июл куни россиялик ҳарбийлар шаҳар бўйлаб ракета зарбаси йўллашди, натижада, РФ мудофаа вазирлигига кўра, «уч юздан ортиқ националист» йўқ қилинган. Ракеталардан бири турар жой биносига келиб тушган, сўнгги махлумотларга кўра, харобалар остидан олиб чиқилган тинч аҳоли вакиллари сони 34 нафарга етган, яна тўққиз киши тирик ҳолда қутқарилган.
AP Photo/Nariman El-Mofty
70 ёшли пенсионер Валерий Илченко эвакуация бўлишдан бош тортган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. Илченко совет армиясида хизмат қилган ва ҳозирда руслар имкон қадар тезроқ ортга қайтишини истайди. «Мен ҳеч қаерга кетмайман. У ерда нима ҳам қиламан. Бу ерда ҳеч бўлмаса ўтириб, телевизор кўришим мумкин», — дейди у бир хонали квартирасида туриб берган интервьюсида.
Украин аскарлари Краматорскдаги кўп қаватли уй ҳовлисида музқаймоқ ейишмоқда. Фото: AP Photo/Nariman El-Mofty
Краматорскка ракета зарбаси йўлланган вақтда хавфсиз жойга қочаётган украин аскарлари. Фото: AP Photo/Nariman El-Mofty
AP Photo/Nariman El-Mofty
Полициячилар Краматорскда тинч аҳоли яшовчи кварталга ракета зарбаси берилгач яраланган кекса аёл ва эркакка ёрдам кўрсатмоқда. Донецк области губернатори Павел Кириленко ўтган ҳафтада област ҳудудида қолаётган 350 мингдан ортиқ кишини хавфсиз жойларга кетишга чақирган ва тинч аҳоли эвакуацияси украин армияси шаҳарларни Россия босқинидан яхшироқ ҳимоя қилишга имкон беришини айтганди. Аммо кўпчилик кетишни истамаяпти.
(AP Photo/Nariman El-Mofty)
Ўз уйларидан кетишни истамаган аҳоли вакиллари Краматорск шаҳар кенгаши биноси олдида гуманитар ёрдам учун навбатда турибди. Уларнинг аксари пенсионерлар ёки кам таъминланган оилалар вакиллари ҳисобланишади, бундай қатлам ўз уйидан узоқда ўзини молиявий таъминлай олмасликдан хавотирда.
AP Photo/Nariman El-Mofty
Словянскдан кетаётган 26 ёшли Наталия Ткаченко қўлида саккиз ойлик ўғли Олексий билан. Улар Украина шарқидаги Покровск шаҳри темирйўл вокзалидан поездда Днипрога йўл олишган. Россия нишони остида қолаётган шаҳарлардан ҳар куни юзлаб кишилар нисбатан хавфсиз ҳудудларга кетишмоқда.
AP Photo/Nariman El-Mofty
Она шаҳри Краматорскни ташлаб кета олмаган кекса киши дарёда балиқ овламоқда. Ундайлар кетишдан бош тортишининг бир неча сабаби бор - уларнинг кўпчилиги пенсионерлар ёки бегона жойларда пулсиз қолишдан хавфсировчи қашшоқ кишилар. Бошқалар эса уларни Украина ғарбида яхши қабул қилмасликларидан қўрқишади. Уларнинг хавотири мамлакат ғарбидаги аҳоли рус тилли украинларни шарқдаги урушда айблашига асосланган. Шунингдек, расмийлар фикрича, қолаётганларнинг бир қисми руспараст ҳисобланади ва россиялик ҳарбийлар келишини кутмоқда. Қолаётганлар орасида Украина ёки Россия назорати остида бўлишдан ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, деб фикрловчилар ҳам бор. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин