Фото: «Хроника Туркменистана»
11 июль куни Туркманистон собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ вафоти муносабати билан давлат раҳбари номидан қурбонлик садақасини берди. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, хотирлаш маросими «Аркадағ» номли нуфузли меҳмонхонада ҳукумат аъзолари, ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, элчилар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган.
«Ҳожи Аркадағ йиғилганлар олдида сўзга чиқиб, Аркадағ ўғли Сердар номидан ушбу қурбонлик садақасини Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг муборак хотирасига бағишлашини таъкидлади», — деб ёзади агентлик.
Собиқ президент Туркманистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшган Синдзо Абэ билан бир неча бор учрашиш имконига эга бўлганини айтди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Япониянинг Туркманистондаги элчихонаси раҳбарлари ва вакилларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, Япония элчисидан Туркманистон раҳбари номидан император Нарухито ва бош вазир Фумио Кисидага чуқур ҳамдардлигини етказиб қўйишини сўради. Шунингдек, у Синдзо Абэ оиласига шахсан ўзи ва оиласи номидан самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини етказишни сўради, дея қайд этади давлат нашри.
Синдзо Абэ 8 июль куни 67 ёшида вафот этди. Япония жанубидаги Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган пайтда, унга орқадан икки марта ўқ узилди, сиёсатчи бир неча соатдан кейин касалхонада вафот этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин