10:36 / 13.07.2022
1 001

Европа иттифоқи россиялик олигархларнинг деярли 14 млрд евролик активларини блоклади

Европа иттифоқи россиялик олигархларнинг деярли 14 млрд евролик активларини блоклади
Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши бошланганидан бери Европа иттифоқи давлатлари рус олигархларининг тахминан 13,8 млрд еврога тенг бўлган ҳашаматли яхталари, кўчмас мулклари ва бошқа активларини музлатиб қўйди. Олигархлар ва санкцияларга дучор бўлган ташкилотлар энди улардан фойдаланиш имконига эга эмас, деди Европа иттифоқининг адлия бўйича комиссари Дидье Рейндерс 12 июль, сешанба куни Прагада бўлиб ўтган ЕИ йиғилиши чоғида.

Шу билан бирга, dpa агентлиги хабар беришича, у музлатилган активларнинг аксарияти - 12 млрд евродан ортиғи - фақат бешта аъзо давлат ҳудудига тўғри келишига эътибор қаратди. Бельгиялик сиёсатчи бу мамлакатларни очиқлашдан бош тортди ва фақат иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳам шундай қилишлари кераклигини айтди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Европа иттифоқи бир қатор россиялик олигархларни урушни қўллаб-қувватлаганликда айблаб, санкциялар рўйхатига киритди. Март ойи бошида олигархлар активларини қидиришда аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш учун Европа иттифоқининг махсус бўлинмаси ташкил этилган эди.

Май ойи охирида Еврокомиссия олигархлар ва санкциялар рўйхатидаги бошқа шахслар санкцияларни четлаб ўтишга ҳаракат қилса, қоидаларни кучайтиришни таклиф қилди. Бундай ҳолда уларнинг мол-мулки мусодара қилиниши мумкин. Европа иттифоқи давлатлари аллақачон бу таклифни маъқуллаган. Бундан ташқари, музлатилган активлардан урушда вайрон бўлган Украинани тиклаш учун фойдаланиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа иттифоқи россиялик олигархларнинг деярли 14 млрд евролик активларини блоклади