17:39 / 13.07.2022
1 238

Илья Яшинга Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатиш айблови қўйилди

Илья Яшинга Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатиш айблови қўйилди
Яшинга нисбатан жиноий иш қўзғатилишига 7 апрель куни YouTube-каналидаги кўрсатув сабаб бўлди, унда Яшин Украинанинг Буча шаҳрида россиялик ҳарбийлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида гапириб берган.

Россия Тергов қўмитаси (РФ ТҚ) мухолифатчи сиёсатчи Илья Яшинни Россия Федерацияси қуролли кучлари тўғрисида атайлаб ёлғон маълумот тарқатишда айблади (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 207.3-моддаси). Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни «Интерфакс»га мухолифатчининг адвокати Вадим Прохоров маълум қилди. Худди шу куни Москванинг Басманний суди Яшинга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаши кутилмоқда.

Куни кеча Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Илья Яшинга нисбатан жиноий иш қўзғатгани маълум бўлди. 7 апрель куни Яшиннинг россиялик ҳарбий хизматчилар томонидан Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолига нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақида ҳикоя қилинган YouTube-каналидаги кўрсатув жиноий ишга сабаб бўлди. Полиция ходимига бўйсунмаганликда айбланиб, 12 июль куни маъмурий қамоққа олинган сиёсатчининг Москвадаги хонадонида тинтув ўтказилди.

Россия Федерацияси Жиноят кодексига 207.3-модда «Россия Федерацияси қуролли кучлари, Россия Федерациясининг давлат органлари томонидан ваколатларини амалга ошириш тўғрисида қасддан ёлғон маълумотни оммавий равишда тарқатиш» Украинага ҳужум бошланганидан бир ой ўтиб, 25 март куни киритилган. Бунинг учун жазо «5 йилгача муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 10 йилдан 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш»ни назарда тутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илья Яшинга Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатиш айблови қўйилди