23:00 / 13.07.2022
1 220

Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи

Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи
Америкалик тадбиркор, Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Билл Гейтс бутун бойлигини ўзининг Gates Foundation хайрия жамғармасига бериш ниятида эканини очиқлади. Бу ҳақда миллиардер Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Маълумки, Forbes Гейтснинг бойлигини 122,1 миллиард долларга баҳолаган.

«Мен бойлигимнинг деярли барчасини фондга беришни режалаштиряпман. Мен секин-аста пастга тушаман ва охир-оқибат дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини тарк этаман», — деди бизнесмен.

Гейтс июл ойида фондини кенгайтириш доирасида 20 миллиард доллар ҳайрия қилишини қўшимча қилди. Ташкилот харажатлари 2026 йилга бориб 6 миллиард доллардан 9 миллиард долларгача ошади.

Шунингдек, тадбиркор «катта бойлик ва имтиёзларга эга» бошқа одамлар ҳам ундан ўрнак олишига умид билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи