11:06 / 14.07.2022
2 024

Украина КХДР билан дипломатик муносабатларнинг тўхтатилганини эълон қилди

Украина КХДР билан дипломатик муносабатларнинг тўхтатилганини эълон қилди
Фото: Reuters
Украина Пхеньян Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олгани туфайли КХДР билан дипломатик муносабатларни узди. Бу ҳақда Украина ТИВга таяниб «РБК» хабар қилган.

«Дўстона бўлмаган ҳаракатга жавобан Украина Корея халқ демократик республикаси билан дипломатик муносабатларнинг узилганини эълон қилади. КХДР билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар ушбу мамлакатга нисбатан қўлланилган халқаро санкциялар туфайли амалга оширилмайди», — дейилади хабарда.

Украина ТИВ Шимолий Кореянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарорини қоралаган ва Пхеньяннинг мазкур юришини Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлигини бузиш учун қилинган ҳаракат деб атаган. Шунингдек, вазирлик мазкур тан олишни «ожизлик», шу билан бирга ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайдиган ва Украинанинг халқаро майдонда тан олинган чегараларини ўзгартирмайдиган чора эканлигини қайд этди.

Шимолий Корея томонидан ДХРнинг тан олинганини республика раҳбари Денис Пушилин хабар қилган. У Пхеньянга миннатдорлик билдириб, мазкур қарор ўзаро ҳамкорлик ҳамда иқтисодий тараққиётга хизмат қилишини таъкидлаган.

Кейинчалик КХДРнинг Россиядаги элчихонаси Пхеньян ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олганини тасдиқлаган. Шунингдек, КХДР ва ЛХР элчилари учрашуви амалга ошгани, яқин вақт ичида Шимолий Корея раиси ЛХР элчиси билан учрашиши маълум қилинган.

ДХР ва ЛХР мустақиллигини биринчи бўлиб 2014 йилда Жанубий Осетия тан олганди. Республиканинг ўша вақтдаги президенти Леонид Тибилов мазкур ҳаракат учун асосий сабаб Украина қўшинлари томонидан тинч аҳолига қарши олиб бораётган уруши сабаб эканини билдирган.

2022 йил 21 февралда ДХР ва ЛХР мустақиллиги Россия томонидан тан олинган. Владимир Путин мазкур қарорни Донбассдаги оғир вазият ва Украина ҳукуматининг айирмакашларга хос тарзда «миллатчилик» билан сиёсат олиб бораётгани билан изоҳлаган. Шунингдек, у Киевнинг Минск келишуви шартларини бажармаётганини ҳам қайд этган. Орадан икки кун ўтгач Путин Украинада махсус ҳарбий операциялар бошлаганини эълон қилди.

Россиядан кейин ДХР ва ЛХР мустақиллигини Абхазия ҳамда Сурия ҳам тан олган. Сурия ҳам Украина билан дипломатик муносабатларни узган. Киев Жанубий Осетия ва Абхазия билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган. Киев Россия Украинада уруш бошлаганидан кейин Москва билан дипломатик муносабатлар тўхтатилганини эълон қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина КХДР билан дипломатик муносабатларнинг тўхтатилганини эълон қилди