
Украинада урушнинг 140-кунидан асосий маълумотлар:
- 13 июлга ўтар кечаси Луҳанск HIMARS ракета тизимларидан ўққа тутилди. Херсон областининг «янги ҳукумати» Украина қуролли кучларини буғдой далаларига ўт қўйишда айблади.
- Россияликлар Миколайив областидаги турли аҳоли пунктлари бўйлаб жами 28 зарба йўллади, натижада, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан камида беш киши ҳалок бўлган.
- Украинада ҳалок бўлган илк россиялик ҳарбий хизматчи аёл – волгоградлик ефрейтор Анастасия Савицкая бўлди.
- Истанбулда Россия, Украина, БМТ ва Туркия вакиллари иштирокида украин буғдойини Қора денгиз орқали олиб чиқишни тиклаш бўйича тўрт томонлама музокаралар бўлиб ўтди: мувофиқлаштириш маркази ташкил этишга келишилган.
- КХДР ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР» тан олди, бунга жавобан Украина ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узди.
- РФ қўшинлари ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар кучлари Донбассдаги Северск ва Соледар шаҳарлари атрофига келган.
Қуйида 13 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев области

Ҳудудий мудофаа қисмлари жангчилари Буча яқинидаги машғулотлардан кейин тушликка ҳозирланмоқда. Киев областининг бу шаҳри Россиянинг ушбу урушдаги ҳарбий жиноятлари рамзига айланди. Фото: Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли

Луҳанск областидаги Рубежное шаҳридаги кўчалардан биридан ўтаётган маҳаллий аҳоли вакиллари. Россиянинг Украинага босқинига қадар шаҳарда 60 мингдан ортиқ киши истиқомат қилган. Ҳозирда у буткул вайрон бўлган. Фото: Станислав Красильников / ТАСС

Украин ҳарбийлари Словянскдаги саноат ҳудудини кўздан кечирмоқда. 13 июл куни Россия қўшини шаҳар бўйлаб бир неча авиазарба йўллади. Zeus Ceramica заводи биноси шикастланган, шунингдек, РФнинг Словянскка томон ҳаракатланиш йўлида жойлашган икки кўприк вайрон бўлган. Фото: Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутлик 79 ёшли киши Россия ҳарбийларининг ракета зарбаларидан вайрон бўлган уйи олдида. Бу ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлиб, беш киши жароҳат олган. Снарядлар саккизта уйни шикастлаган. Фото: Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

«Ахилл» лақабли украин аскари окопда чекмоқда. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA

Окопдаги украин ҳарбийси. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA

«Дима» лақабли украин аскари зирҳли машинада. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA

Окопдаги «Гризли» лақабли украин ҳарбийси. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA

Фронт линияси яқинида кетаётган украинларнинг Т-72 русумли ҳарбий танки. Фото: Miguel Medina / AFP / Scanpix / LETA
Мариупол

Россиялик сапёр-мутахассислар юқори кучланишли ҳудудда миналарни изламоқда ва зарарсизлантирмоқда. Экспертларнинг ҳисоблашича, Украинани миналардан тўлиқ тозалаш учун 10 йилгача вақт талаб этилиши мумкин. Фото: AP / Scanpix / LETA «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар