Дмитрий Дашкевич / Фото: DWP
Минскнинг Москва туман суди «Ёш фронт» Беларус мухолиф ҳаракатининг собиқ раҳбари Дмитрий Дашкевични 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Дашкевичнинг рафиқаси Анастасия 3 йиллик «уй кимёси» жазосига ҳукм қилинди (Беларусда бу ахлоқ тузатиш муассасасига юборилмасдан озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тури ҳисобланади), деб хабар берди Беларуснинг «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази 14 июль, пайшанба куни ўз Telgram-каналида.
Дашкевичлар 2020 йил 23 август куни Минскда ўтказилган норозилик акциясида қатнашгани учун судланди. Прокурор ҳар иккала айбланувчига ҳам 1,5 йил ҳақиқий қамоқ жазоси беришни сўради, бироқ судья Анастасия бир ой олдин тўртинчи фарзандини дунёга келтирганини инобатга олиб, бошқача қарор қабул қилди. Беларусда «уй кимёси» «ахлоқ тузатиш муассасасига юборилмасдан эркинликни чеклаш» деб ҳисобланади: маҳкум бир қатор шартлар остида озодликда қолади - полиция бўлимига хабар бериш ва маълум соатларда уйда қолиш.
Дмитрий Дашкевич 2004-2015 йилларда «Ёш фронт» ҳаракатини бошқарган. Унинг учун бу учинчи қамоқ жазоси. 2006 йилда у «рўйхатдан ўтмаган ташкилот номидан фаолият юритиш» моддаси билан 1,5 йил, 2011 йилда эса «безорилик» моддаси билан икки йилга озодликдан маҳрум этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди