Фото: РИА Новости
Бугун, 15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди.
Миграция агентлиги хабарига кўра, Роспотребнадзор коронавирус чекловларини бекор қилган бўлса-да, Россия ҳукумати томонидан қуруқликдаги чегарадан мамлакат ташқарисига чиқишдаги чекловлар сақланиб қолинган.
Шу билан бирга, агар COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, чеклов чоралари қайта тикланиши мумкин.
2020 йил мартда коронавирус пандемияси фонида Россиянинг қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтишга чекловлар жорий этилганди. Мамлакатга самолёт ёки денгиз орқали келувчи хорижликлар учун чекловлар 14 июн куни бекор қилинганди.
15 июлдан Беларус фуқаролари учун Россияга учиб келганда ПЗР-тест натижасини тақдим этиш талаби ҳам бекор бўлади. Бошқа мамлакатлар фуқароларидан ПЗР-тест натижасини талаб қилиш тартиби сақланиб қолади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди