Фото: Видеодан кадр
Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 141-куни якунлари бўйича мурожаатини эълон қилди. У одатига зид равишда ўз нутқини мамлакат фуқароларига эмас, балки «демократик дунё»га қаратди.
Президентнинг нутқи Украина марказидаги Винница шаҳрига ракета ҳужуми билан боғлиқ бўлиб, унда камида 23 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган эди. Зеленский ўз мурожаатида Россияни «террорчи давлат» деб тан олишни ва Украинадаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал ташкил этишни талаб қилди.
Бу кун Россияни террорчи давлат сифатида расман тан олиш кераклигини яна бир бор исботлади. Дунёнинг ҳеч бир давлатида Россия каби террор таҳдиди мавжуд эмас. Дунёнинг бирорта давлати ҳар куни тинч шаҳарлар ва оддий инсоният ҳаётини қанотли ракеталар ва реактив артиллерия билан бузишга жазм қилмайди.
Бугун Винницадаги қурбонлар орасида қизча ҳам бор, у тўрт ёшда эди, унинг исми Лиза. Нидерландиянинг Гаага шаҳрида Россия ҳарбий жиноятларига бағишланган конференция бўлиб ўтаётган пайтда Россия бир қизчанинг ҳаётига чек қўйди.
Бу билан Россия халқаро ҳуқуққа, Европага, бутун цивилизация дунёсига ўз муносабатини кўрсатди. Шундан сўнг, Россиянинг Украинага бўлган тажовузи бўйича махсус трибунал тез орада зарурлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
14 июль куни эрталаб фронт чизиғидан юзлаб километр узоқликда жойлашган Винница шаҳри маркази ракеталардан ўққа тутилди. Украина расмийларига кўра, зарба Қора денгиздаги Россия сувости кемасидан учирилган «Калибр» қанотли ракеталари билан берилган. Ҳужум оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, камида 23 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган. 71 киши касалхонага ётқизилган, уларнинг аксарияти оғир аҳволда. 29 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Ўнлаб бинолар вайрон бўлган.
Европа Иттифоқи Россия ҳарбийлари томонидан Украинада тинч аҳоли нишонларининг «давомли ўққа тутилиши» ва тинч аҳолига «шафқатсиз ҳужумлар»ни қораламоқда.
- "Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши тўрт ярим ойдан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Буча, Мариупол, Краматорск, Кременчуг, Славянск, Часов Яр, Харьков, Одесса, ҳозир эса Винница, рус ҳарбийлари ва унинг иттифоқчилари бутун Украина бўйлаб қонли излар қолдирмоқда. Минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди. Россиянинг халқаро гуманитар ҳуқуқни мутлақо менсимайдиган бу ваҳший хатти-ҳаракати зудлик билан тўхтатилиши керак.
Россия қўшинлари ва уларнинг сиёсий раҳбарлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар ва жиноятлар жазосиз қолиши мумкин эмас. Бу ваҳшийликларга сабаб бўлган барча шахслар ўз қилмишлари учун халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида жавоб бериши керак. Европа Иттифоқи ҳуқуқларнинг бузилиши учун жавобгарликни таъминлаш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди", — дейилади ЕИ баёнотида.
Россия Мудофаа вазирлиги Винницанинг ўққа тутилиши бўйича расман изоҳ бермади. RT бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг сўзларига кўра, вазирликдагилар ҳужум нишони Винницадаги Офицерлар уйи бўлгани, у ерда «натциклар учун вақтинчалик база» борлигини айтишган. Очиқ манбалардан маълумки, Винницадаги Офицерлар уйи — оддий концерт зали. 14 июль куни у ерда украиналик қўшиқчи Рохолананинг хайрия чиқишлари бўлиб ўтиши керак эди. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди