18:04 / 15.07.2022
3 183

АҚШ элчихонаси америкаликлардан Украинани зудлик билан тарк этишни сўради

АҚШ элчихонаси америкаликлардан Украинани зудлик билан тарк этишни сўради
Фото: Getty Images
АҚШ фуқаролари Украинага кирмаслиги керак, у ерда бўлганларга эса хавфсизликка оид вазиятнинг кескинлиги туфайли дарҳол мамлакатни тарк этиш тавсия этилади. Бу ҳақда АҚШнинг Киевдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Украинадаги хавфсизликка оид вазият фаол ҳарбий ҳаракатлар ва ноаниқ шароитлар туфайли кескин ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолда қолмоқда. Америка элчихонаси АҚШ фуқароларини Украинага кирмасликка, Украинада бўлиб турганларни эса шахсий ерусти транспортидан фойдаланган ҳолда (агар бу хавфсиз бўлса) дарҳол мамлакатни тарк этишга чақиради», — дейилади баёнотда.

Дипломатик миссия оммавий йиғилишлар ва тадбирларни Украинанинг ғарбий вилоятларида ўтказмасликни сўради.

Бундан ташқари, хабарноманинг сарлавҳаси «ракета таҳдиди»га ишора қилади ва матнда портлашлар содир бўлган тақдирда ҳаракат режаси мавжуд. «Миномёт ва/ёки ракета ҳужуми содир бўлган тақдирда, маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига риоя қилинг ва дарҳол бошпана изланг», — дейди элчихона.

Йил бошидан бери АҚШ элчихонаси бир неча бор ўз фуқароларини Украинани, шунингдек, Россияни тарк этишга чақирди. Март ойи бошида эълон қилинган тавсияларида элчихона Россияда қолишнинг ишончсизлиги сабаблари қаторида Украинадаги воқеалар, ҳаво қатнови билан боғлиқ муаммолар, Россия хавфсизлик кучлари томонидан АҚШ фуқароларига ҳужум қилиш хавфи ва терактлар эҳтимолини тилга олган. Аввал, январь ойи ўрталарида АҚШ Давлат департаменти дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари Украинадан эвакуация қилинишини эълон қилган эди.

Буюк Британия, Нидерландия, Финляндия, Латвия, Эстония, Шимолий Македония, Черногория, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ҳам фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ элчихонаси америкаликлардан Украинани зудлик билан тарк этишни сўради