08:23 / 16.07.2022
1 948

Украина мудофаа вазири Россияга HIMARS ракеталари билан ҳужум қилинмаслигини айтди

Украина мудофаа вазири Россияга HIMARS ракеталари билан ҳужум қилинмаслигини айтди
Фото: Getty Images
Украина Ғарб томонидан берилган юқори аниқликдаги қуроллардан Россия ҳудудидаги объектларга зарба беришда фойдаланмаслик мажбуриятини олган, деди Украина мудофаа вазири Алексей Резников.

Резниковнинг сўзларига кўра, у Пентагон раҳбарига йўллаган мактубида Америка қуролидан душманни «тутиб туриш» ва Украина ҳудудини «деоккупация қилиш» учун фойдаланишга ваъда берган.

АҚШ июн бошларида Украинага HIMARS ялпи ўт очиш тизимлари тақдим этилишини билдирганди. Шундан сўнг Украина президенти офиси бу қуролдан Россиядаги объектларга зарба беришда фойдаланиш режалаштирилмаганини таъкидлади.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев агар АҚШ қуролларидан Россия ҳудудига қарши фойдаланиладиган бўлса, Москва қарор қабул қилиш марказларини «улар ҳаттоки Киев ҳудудида жойлашмаган бўлса ҳам йўқ қилиши» ҳақида огоҳлантирганди.

11 июл куни Украинанинг Ҳерсон области Каҳовский райони ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Украина қуролли кучлари HIMARS ялпи ўт очиш тизимлари ёрдамида селитра омборига ракета зарбаси берганини маълум қилди. 13 июл куни “ЛХР”дагилар украин ҳарбийлари Луганскка HIMARS тизимларидан фойдаланиб тўққизта ракета отганини хабар қилди.

Резниковнинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатларни йил охиригача якунлаш реал сценарий бўлиб, бунинг учун Ғарб мамлакатлари Киевга ёрдам бериш ва Москвага санкциявий босим ўтказишни давом эттириши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина мудофаа вазири Россияга HIMARS ракеталари билан ҳужум қилинмаслигини айтди