Фото: AP
15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Арманистон армияси икки мамлакат чегарасида жойлашган Озарбойжон қуролли кучлари позициясини ўққа тутди, деб маълум қилди Озарбойжон мудофаа вазирлиги.
Хабарга кўра, Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари чегарадош Босаркечар районининг Юқори Шўрча аҳоли масканида жойлашган Озарбойжон армияси позициясини ўққа тутган.
Қайд этилишича, Озарбойжон армияси бўлинмаларининг «жавоб чоралари натижасида душман даф қилинган».
Арманистон Озарбойжон томонининг баёнотини рад этиб, уни «дезинформация» тарқатишда айблади. Ереван, ўз навбатида, Озарбойжонни чегарада отишма содир этишда айблади.
Арманистон мудофаа вазирлигининг билдиришича, «Озарбойжон қуролли кучлари бўлинмалари Арманистон-Озарбойжон чегарасида жойлашган арман ҳарбийлари позицияларини ўққа тутган».
«Озарбойжон бўлинмаларининг ўт очиши Арманистон томонининг жавоб чоралари натижасида бостирилди», дейилади Арманистон мудофаа вазирлиги хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»