Украинанинг «Меридиан» авиакомпаниясига тегишли Ан-12 юк ташувчи самолёти 16 июль куни кечқурун Греция шимолидаги Кавала шаҳри яқинида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Associated Press маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Самолёт Сербиядан Иорданияга учаётган эди. Ҳалокатдан сал аввал учувчи маҳаллий авиадиспетчерларга двигателлардан бирида муаммо борлиги ҳақида маълум қилган ва фавқулодда қўнишни сўраган. Самолёт ҳалокатга учрагунга қадар маҳаллий аҳоли осмонда оловли шарни кўрган. Самолёт аэродромдан 40 километр узоқликда қулаган, дея хабар беради Греция фуқаро авиацияси бошқармаси.
«Катимерини» газетасининг манбаларга таяниб, ёзишича, бортда саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, самолётда 12 тонна «хавфли материаллар» бўлган — улар портловчи модда экани тахмин қилинмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалокатдан кейин икки соат давомида портлаш овозлари эшитилиб турган. Ҳалокат содир бўлган жойга энг яқин аҳоли пунктларида яшовчилардан туни билан уйларининг деразаларини очмаслик, кўчага чиқмаслик ва ниқоб тақиш сўралган. Расмийлар самолётда хавфли кимёвий моддалар бўлган-бўлмаганини билмайди. Ўт ўчириш бўлими ҳалокат содир бўлган ҳудудни ўраб олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»