Дунё тез орада глобал геосиёсий ўзгаришлар ва кўп қутблиликка ўтишга дуч келади, Ғарб устунлиги даври ўз ниҳоясига етади. Бундай фикрни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Дитчлифонди тадбирида сўзлаган нутқида билдирди.
“Бу асрдаги энг йирик геосиёсий ўзгариш Хитойдан келади, Россиядан эмас. Сиёсат ва иқтисоддаги Ғарб устунлигининг охири яқинлашмоқда. Дунё камида икки қутбли, эҳтимол, кўп қутбли бўлади. Замонавий тарихда илк бор Шарқ Ғарб билан тенглашиши мумкин”, - дея тахмин қилган сиёсатчи.
Блэр Хитойни “дунёдаги иккинчи буюк давлат” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Хитой раиси Си Цзинпин Тайванни Пекин назорати остига қайтариш ниятини яширмаяпти.
Шу билан бирга Хитой раҳбарияти янада агрессив ҳаракат қилмоқда, Ғарбга нафрат билан қарашини яширмаяпти, Россия билан яқинлашмоқда. Британиянинг собиқ бош вазири Россия, ва эҳтимол, Эрон Пекиннинг иттифоқчилари бўлади деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»