19:49 / 17.07.2022
1 742

АҚШ: Россиялик амалдорлар жанговар дронларни ўрганиш учун Эрондаги аэродромга икки марта ташриф буюрган

АҚШ: Россиялик амалдорлар жанговар дронларни ўрганиш учун Эрондаги аэродромга икки марта ташриф буюрган
Фото: Zuma
Россия делегацияси ўтган ойда камида икки марта Эроннинг Кошан аэродромига ташриф буюриб, Shahed-191 ва Shahed-129 жанговар дронларини ўрганган. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливанга таяниб, CNN хабар бермоқда.

АҚШ маълумотларига кўра, июнь ва июль ойининг бошларида россиялик амалдорлар Теҳрон жанубидаги аэродромга келган, у ерда расмийларга юқори аниқликдаги ракеталарни олиб юришга қодир дронлар кўрсатилган.

«Бизда Эрон ҳукумати Россияга бир неча юзлаб дронлар беришга тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар бор», — деди Салливан CNN телеканалига берган интервьюсида.

Оқ уй CNN’га тақдим этган сунъий йўлдош тасвирларида гўёки Россия делегациясининг июнь ойида Теҳронга ташрифи чоғида Кашанда ҳудудида ушбу дронлар тизиб қўйилганини кўриш мумкин, дейилади хабарда.

Фото: US Government
11 июль куни Оқ уй, разведка маълумотларига таяниб, Эрон Россияга Украинадаги ҳарбий амалиётларда қўлланиши мумкин бўлган дронларни етказиб бермоқчилиги, шунингдек, россиялик аскарларни уларни бошқаришга ўргатмоқчилиги ҳақида хабар берган эди.

Эрон дронлар етказиб беришилишини рад этди. 15 июль куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан суҳбатда бу хабарларни «асоссиз» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Эрон можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга қарши.

Апрель ойида Британиянинг The Guardian газетаси Россия Украинадаги уруш учун Ироқдан қурол ва ўқ-дориларни Эрондаги контрабандачилар ёрдамида олганини ёзган эди. Газетанинг хабар беришича, Теҳрон Москвага Эронда ишлаб чиқарилган Бавар 373 зенит-ракета мажмуасини топширган, шунингдек, Россиянинг С-300 ҳаво мудофаа тизимини қайтариб берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ: Россиялик амалдорлар жанговар дронларни ўрганиш учун Эрондаги аэродромга икки марта ташриф буюрган