
16 июл куни Винницадаги шифохонада шаҳарга берилган ракета зарбаси вақтида оғир жароҳатланган аёл вафот этди; ҳужум қурбонлари сони 24 кишини ташкил этмоқда.
«ДХР» расмийлари Украина Донецк, Ҳорливка ва Докучаевскни ўққа тутганини маълум қилди. Донецкда тўрт киши ҳалок бўлиб, тўрт киши яраланган.
Россия қўшини Харкив областининг Чугуйив шаҳри ва Днепропетровск областининг Никопол (қурбонлар ва яраланганлар бор) шаҳарларига ҳам ракета зарбалари йўллаган. Одесса ўққа тутилиши оқибатида омборхоналарга ўт кетган.
Қуйида 16 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратларни кўришингиз мумкин.
Одесса

Одессага қанотли ракеталар келиб тушиши оқибатида кучли ёнғинлар келиб чиқди. «Громадськ»нинг хабар қилишича, омборхоналар жойлашган 10 минг квадрат метр ҳудудни олов қамраб олган. 30 ёшли эркак жароҳатланган.
Фото: Костянтин і Влада Ліберови

Қутқарувчилар Одессадаги ёнғин ҳудудида ишламоқда. Олов олти соат ичида ўчирилган.
Костянтин і Влада Ліберови
Днипро

Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари россияликлар ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўрани кўздан кечирмоқда. 15 июл куни Россия қўшини Днипрони ракеталар билан ўққа тутди, уч киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган. Россия томонига кўра, ҳужум нишони ракеталар ишлаб чиқариладиган завод бўлган. Украина томонига кўра, турар жой бинолари, шунингдек мактаб ва билим юрти бинолари шикастланган.

Днипрога ракета зарбасидан кейин кўчада турган она ва бола. Бу оила россиялик ҳарбийлар томонидан ишғол этилган Северодонецкдан қочиб келган. Фото: Mykola Miakshykov / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Харкив области

Чугуйив ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган мактаб биноси олдидаги ўқитувчи. Шаҳар фронт чизиғидан тахминан олти километр масофада жойлашган. Навбатдаги ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, уч киши шифохонага ётқизилган.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Чугуйивлик йигит уй вайроналари орасидан ярадор дўстининг ҳужжатларини изламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Чугуйивдаги уй харобалари остидаги оилавий фотосурат. Шаҳар ўққа тутилиши оқибатида кўп қаватли уй вайрон бўлган, мактаб ва қурилиш материаллари дўкони шикастланган. Фото: Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли

Vincenzo Circosta / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Словянскдаги болалар уйи биноси биринчи қаватининг россияликлар зарбасидан кейинги кўриниши. 16 июл куни РФ мудофаасини бошқариш миллий маркази бошлиғи Михаил Мизинцев «миллатчи тузилмалар жангарилари» «Парус Надежда» номли болалар уйини казарма ва таянч пунктига айлантириб, тарбиячи ва болаларни гўёки «жонли қалқон сифатида» ушлаб турганини айтди.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут аҳолиси вакиллари Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган бозор олдида. Луҳанск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай россияликлар 16 июл куни Лисичанск-Бахмут трассасини эгаллаш учун навбатдаги уринишни амалга оширган, «ҳаёт йўли» деб аталадиган бу трасса олинса, Бахмут штурмини бошлаш мумкин бўлади. Аммо унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ҳамон Луҳанск области чегараларига чиқа олмади.

Покровсклик аёл ракета зарбаси чоғида ўзининг ярадор итининг кўзи ва қулоғини ёпмоқда. Покровск россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор, 16 турар жой биносига шикаст етган. Фото: Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA

Фронт чизиғи яқинида ёнаётган автомашина
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Украин ҳарбий самолёти Донецк области узра парвоз қилмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Винница

Винница марказига йўлланган ракета зарбаси оқибатлари.
Reuters / Scanpix / LETA
14 июл куни ракета ва осколкалар Офицерлар уйи, тиббий марказ, офислар биноси, дўконлар ва атрофдаги ўнлаб уйларни шикастлаган. Ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари — болалар. РФ мудофаа вазирлиги 15 июл куни ҳужум мақсади бўлган Офицерлар уйида бу вақтда гўёки украин қўмондонлиги ва «хориждан қурол етказиб берувчилар учрашуви» ўтаётган бўлганини айтган. Офицерлар уйи советлар давридан буён концерт зали сифатида хизмат қилган, ҳужум куни бу ерда хайрия концерти ўтказилиши режалаштирилганди.

14 июл кунги ракета зарбалари келиб тушган жой яқинидаги автотураргоҳда бўлган машинада қон излари.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Тиббий ходим Винница ўққа тутилиши вақтида яраланган тинч аҳоли вакилига ёрдам кўрсатмоқда.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Винницалик Рина Волкова шифохонанинг куйиш бўлимида. Винница марказига россияликларнинг учта ракетаси келиб тушганида, Волкова клиникада бўлган. Шаҳар ўққа тутилиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши яраланди.
Ed Ram / ZUMA Press Wire Service / Scanpix / LETA

Украин полициячиси россияликлар ракета зарбаси келиб тушган жойда барпо этилган мемориалга болалар учун ўйинчоқлар келтирмоқда. 15 июл кунидан бу ерга винницаликлар ўйинчоқлар ва гуллар олиб кела бошлашди. Ракета зарбаси оқибатида уч бола ҳалок бўлган, тўрт бола жароҳатланган. Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар