Фото: Twitter
Украина президенти Владимир Зеленский тегишли фармонлар билан Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Иван Баканов ва бош прокурор Ирина Венедиктовани лавозимидан четлатди.
Баканов Украина Қуролли кучлари интизом низомининг 47-моддасига асосан ишдан бўшатилган — мазкур модда хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани, бу инсонларнинг ҳалок бўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келгани учун лавозимидан четлатишни назарда тутади. Венедиктова эса «Ҳарбий ҳолатнинг ҳуқуқий режими тўғрисида»ги қонуннинг президентга мансабдор шахсларни лавозимидан олиш ҳуқуқини берувчи 11-моддасига асосан ишдан бўшатилди.
Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида Украинада прокуратура, терговчилар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан давлатга хиёнат ва «коллаборация фаолияти» моддалари бўйича 651 та жиноий иш қўзғатилганидан сўнг УХХ раҳбари ва бош прокурорни лавозимидан четлатганини айтди.
Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алексей Симоненко бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. УХХга янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилмаган.
Иван Баканов — Владимир Зеленскийнинг болаликдаги дўсти. У 2019 йилнинг август ойидан буён УХХ раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Июнь ойида Politico манбаларга таяниб, Украина президенти уруш пайтида Херсонни бой бергани учун УХХ раҳбарини алмаштирмоқчи эканини хабар қилганди.
Ирина Венедиктова — Украина тарихидаги биринчи аёл бош прокурор эди. У ушбу лавозимда 2020 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»