date
views 1 215

Зеленский Василий Малюкни УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади

Зеленский Василий Малюкни УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади
Василий Малюк
Фото: YouTube’дан кадр

Украина президенти Владимир Зеленский Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) раисининг биринчи ўринбосари Василий Малюкни УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

«Украинская правда»нинг ёзишича, Малюк Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак ва унинг ўринбосари Олег Татаровга яқин шахс саналади. Нашрнинг таъкидлашича, УХХ собиқ раҳбари Иван Баканов ва Ермак ўртасида президентга таъсир ўтказиш борасида узоқ вақтдан бери зиддият бўлиб келган.

17 июлга қадар хавфсизлик хизматини Владимир Зеленскийнинг болаликдаги дўсти Иван Баканов бошқарди. У 2019 йил август ойидан буён УХХ раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Баканов ва Украина бош прокурори Ирина Венедиктова 17 июль куни ушбу идоралар ходимларининг Россия махсус хизматлари билан алоқалари бўйича тергов ўтказилаётганда ўз лавозимларидан четлаштирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Василий Малюкни УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади