21:44 / 18.07.2022
1 144

Халқаро валюта жамғармаси глобал ўсиш прогнозини кескин қисқартирмоқчи

Халқаро валюта жамғармаси глобал ўсиш прогнозини кескин қисқартирмоқчи
Фото: Bloomberg
Халқаро Валюта жамғармаси (ХВЖ) ўзининг навбатдаги ҳисоботида глобал иқтисодий ўсиш прогнозини кескин пасайтиради. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

- Озиқ-овқат ва энергия нархларининг кўтарилиши, ривожланаётган бозорларга капитал оқимининг секинлашиши, давом этаётган пандемия ва Хитойда иқтисодий секинлашув вазиятни янада қийинлаштиради, — деди ХВЖнинг стратегия, сиёсат ва таҳлил бўйича директори Жейла Пазарбасиўғлу.

ХВЖ апрель ойидаги ҳисоботида бу йилги глобал ўсиш прогнозини Украинадаги урушгача бўлган 4,4 фоиздан 3,6 фоизга туширган.

Пазарбасиўғлуга кўра, бу ой прогноз сезиларли даражада пасайтирилади.

Бутун дунё бўйлаб марказий банклар таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли нархларнинг ошишини назорат қилишда муаммоларга дуч келмоқда.

- Биз бу вазиятдан чиқишнинг муқобил йўлларини қидиряпмиз. Фикримизча, марказий банклар пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириб, иқтисодиётни инфляцияга тайёрлаб борса вазият бироз юмшаши мумкин, — деди Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг тадқиқот бўлими бошлиғи Хюн Сонг Шин.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Жаҳон савдо ташкилоти глобал озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро валюта жамғармаси глобал ўсиш прогнозини кескин қисқартирмоқчи