23:28 / 18.07.2022
1 526

Геосиёсий хавотир: Нима учун бензиндан кўра озиқ-овқат нархи ҳақида кўпроқ ташвишланишимиз керак?

Геосиёсий хавотир: Нима учун бензиндан кўра озиқ-овқат нархи ҳақида кўпроқ ташвишланишимиз керак?
Фото: Reuters
Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин нефть ва минерал нархларнинг кескин ўсиши инвесторларни озиқ-овқат инфляциясининг узоқ давом этадиган хавфли таъсиридан чалғитди. BlackRock инвестиция компанияси асосчиси Ларри Флинк озиқ-овқат нархларига кўпроқ эътибор беришга чақирди.

- Мени ташвишлантираётган нарса — бу озиқ-овқат муаммосига етарли даражада эътибор қаратмаётганимиз. Бу шунчаки инфляция ташвиши эмас, бундан келиб чиқадиган геосиёсий хавотирлар ҳам бор, — деди у Financial Times’га.

Энергетика, бензин ва нефтга асосланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари шу йил бошида ғарб давлатлари Россияга санкциялар киритгандан сўнг кўтарилди.

Украина асосий экспортчи бўлгани учун дон ва истеъмол қилинадиган ёғ нархи ҳам кескин ошди.

Савдогарлар истеъмолнинг кескин пасайишига тайёр бўлганлиги сабабли нефть шу ҳафтада босқиндан олдинги даражага туша бошлади.

Аммо озиқ-овқат нархларининг инфляцияси юқорилигича қолмоқда. Июнь ойидаги АҚШ истеъмол нархлари индекси маълумотлари шуни кўрсатадики, товуқ гўшти ва ун нархи йилига 20 фоизга, маргарин эса 34 фоизга ошган.

- Биз бензин нархи ҳақида кўп гапирамиз, чунки бу америкаликларга муҳим, лекин энг катта муаммо озиқ-овқат, — деди Финк.

Унинг айтишича, Украинада ҳайдаладиган ерлар вайрон бўлди. Глобал миқёсда ўғит нархи деярли 100 фоизга ошди ва бу қўшимча харажатлар деҳқончиликда ишлатиладиган ўғит миқдорини камайтирмоқда. Бу бутун дунё бўйлаб ҳосилнинг сифатига путур етказмоқда.

Жаҳон банки босқиндан кейин глобал озиқ-овқат нархлари бу йил 20 фоизга кўтарилиб, бензиндан анча ошиб кетишини башорат қилди.

Африкада нархлар жуда юқори
Украинадан ғалла импорт қиладиган Африка мамлакатлари инфляциядан жиддий зарар кўради.

Африка тараққиёт банки маълумотларига кўра, қитъада ўғитлар нархи 300 фоизга ошган ва 2 миллион тонна ўғит тақчиллиги кузатилмоқда.

Банк фермерларга бўшлиқни тўлдиришга ёрдам бериш учун 1,5 млрд долларлик дастурни тасдиқлади, аммо бу йил умумий ишлаб чиқариш 20 фоизга камайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

АҚШ молия вазири Жанет Еллен жума куни дунё глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун ўта оғир вақт олдида турганини айтди.

У G20 етакчи давлатлар гуруҳини озиқ-овқат захираларини тўплаш ва экспорт қилиш чекловларини тўхтатишга, мамлакатларга қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишга чақирди.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс шу ҳафтада худди шундай хавотирлар ҳақида гапирди.

- Украинадаги уруш туфайли буғдой, истеъмол қилинадиган ёғлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришининг қисқариши озиқ-овқат нархларининг кўтарилишига олиб келади. Бу эса кам даромадли мамлакатларда тўйиб овқатланмасликни юзага келтиради, — дейди Гейтс.

У ўз блогида Африкада қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш кўпроқ сармоя талаб қилишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Геосиёсий хавотир: Нима учун бензиндан кўра озиқ-овқат нархи ҳақида кўпроқ ташвишланишимиз керак?