Россия ТИВ расмий вакили Лиз Трассга Сергей Лавров билан учрашганида шарманда бўлганини эслатди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан, Трасснинг февраль ойида Москвада Россия дипломатияси раҳбари Сергей Лавров билан музокараларда муваффақиятсизликка учраганини эслади.
Захарованинг қайд этишича, Трасснинг ўша йиғилишда Лавровни “чақириб, қамал қилишга” уриниши “у нима ҳақида гапираётганини ҳам тушунмай, географик номларни чалкаштириб юборгани шармандаликдир”.
“Ёнингга чақириб ўзингча Лавровни қамал қилмоқчи бўлганинг ўхшамади, Лиз”, дейди Захарова.
“Ушбу музокараларда Британия элчиси Лиз Трасснинг қулоғига тўғри жавобларни пичирлашга мажбур бўлди ва хўжайинининг ҳар бир хатосини тузатиб турди”, дея ёзган Россия ТИВ вакили ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Буюк Британия ташқи сиёсати етакчиси Лиз Трасс ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Лавров ушбу музокаралардан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, суҳбатни гўёки соқов ва карлар суҳбатига ўхшатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»