13:28 / 19.07.2022
2 003

Буюк Британия баҳоларига кўра, Россия урушда қўшинининг учдан бир қисмини йўқотган

Буюк Британия баҳоларига кўра, Россия урушда қўшинининг учдан бир қисмини йўқотган
Егор Алеев / ТАСС
Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилиш салоҳиятининг 30 фоиздан ортиғини йўқотди. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа штаби бошлиғи адмирал Тони Радакин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қарийб беш ойдан буён давом этаётган жангларда 50 минг россиялик аскарнинг бир қисми ҳалок бўлган, бир қисми ярадор бўлиб сафдан чиққан. Шунингдек, 1700 га яқин рус танки ва қарийб 4000 дона зирҳли машиналар яксон этилган. Радакиннинг айтишича, шу туфайли украин армияси урушда ғолиб келишига ишонмоқда.

«Россия бу босқинни бутун Украинани эгаллаб олиш мақсадида бошлаган, Россияда дастлабки 30 кун ичида шаҳарларни эгаллаш, НАТОга дарз етказиш ва босим ўтказиш нияти бўлган — бу Россия дунё тартибига даъвогар сифатида ўзининг барча амбицияларида муваффақиятсизликка учрамоқда, бу Россия феврал ойининг бошидагига қараганда анча заифлашган давлат», — деган британиялик ҳарбий.

Россия мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари йўқотиши ҳақида фақат икки бор маълумот берган, сўнгги марта — 25 март куни. Ўшанда вазирлик Украинадаги «махсус амалиёт» бошидан буён 1351 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлиб, яна 3825 киши яраланганини маълум қилганди.

15 июл куни «Медиазона» ва BBC очиқ манбалар асосида Украинадаги урушда 4760 нафар россиялик ҳарбийнинг ўлимини тасдиқлаганди.

Украина қуролли кучлари бош штаби ҳар кунги ҳисоботида россиялик ҳарбийларнинг йўқотишлари тўғрисида маълумот бериб келади. 18 июл куни берилган маълумотда 38 450 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани келтирилади.

Июн ойида Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович уруш бошидан буён 10 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия баҳоларига кўра, Россия урушда қўшинининг учдан бир қисмини йўқотган