1 657
Украинадаги урушнинг 146-куни: Рубежное ва Харкивда вайронгарчиликлар, Запорижжяда ёнаётган далалар (фото)
Украинадаги урушнинг 146-куни. Сўнгги маълумотлар:
- 18 июл куни «ЛХР» расмийлари Донецк областидаги Северск шаҳри эгалланганини хабар қилди. Украина қуролли кучлари бош штаби армия РФ кучларининг Донецк областидаги Северск, Бахмут ва Словянск шаҳарлари атрофида уюштирган ҳужумларини бартараф этгани ҳақида маълум қилди.
- Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони Валерий Залужний фронтдаги вазият оғирлиги, аммо уни барқарорлаштиришга муваффақ бўлинганини айтди.
- Ишғолдаги Херсон областида Россия томонидан тайинланган «амалдорлар» украин ҳарбийлари Нова Каховка шаҳрини ўққа тутишгани, жабрланувчилар борлигини маълум қилишди.
- Евроиттифоқ Украинани қуроллантириш учун яна 500 млн евро ажратишни маъқуллади, ёрдамнинг умумий ҳажми 2,5 млрд еврони ташкил этади.
- «Ҳарбий фейклар» тўғрисидаги қонун туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган Россиянинг «Дожд» телеканали 4,5 ойлик танаффусдан кейин яна эфирга қайтди. Журналистлар Россиядан кетишган ва Европанинг тўрт шаҳрида - Рига, Тбилиси, Амстердам ва Парижда ишлай бошлашган.
- Украина шаҳарлари — Харкив, Донбасс шимоли ва бошқалар — россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши давом этмоқда. Харкивдаги турар жой биноларида квартиралар шикастланган — одамлар ўз қўл кучи билан уйларини тузатишга уринмоқда. Донбасс шимолида Рубежное шаҳрида ракета зарбалари оқибатида вайронгарчиликлар; Часив Яр аҳолиси ертўлаларда яшашга мажбур бўлмоқда. 18 июл куни Россия Запорижжядаги буғдой далаларини ўққа тутди.
- Conflict Intelligence Team хабарига кўра, жанг қилишдан бош тортган шартнома асосида хизмат қилувчи россиялик ҳарбий хизматчилар Украина билан чегарага қўриқчилар билан олиб келинмоқда.
Қуйида 18 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:
Харкив
18 июлга ўтар кечаси россияликларнинг артиллерия зарбасидан шикастланган турар жой биносидаги квартира. Ушбу ҳужум натижасида қурбонлар қайд этилмаган
Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивликлар Пятихатки микрорайонига берилган зарбадан кейин балконни таъмирлашмоқда. Зарба натижасида деразалар синган, турар жой биносининг икки қавати ва қўшни бино томи, шунингдек ҳовлидаги икки автомобил ҳам шикастланган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Луҳанск областининг Рубежно шаҳри кўчасида ёниб кетган танк ёнидан велосипедда ўтаётган киши. Рубежное Россия қуролли кучлари томонидан эгалланган, улар июн ойи охирида ушбу шаҳарни ҳам ўз ичига олувчи агломерацияга киришган.
Станислав Красильников / ТАСС
Рубежноелик киши зарбалардан шикастланган уйда таом тайёрламоқда. Россия босқинига қадар бу ерда 60 мингдан ортиқ киши яшаган, ҳозирда шаҳар вайрон бўлган
Станислав Красильников / ТАСС
Рубежноеда яраланган маҳаллий аҳоли вакили.
Станислав Красильников / ТАСС
Часив Ярдаги ертўлада россияликлар ракета зарбасидан яраланган турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилмоқда. Бу оила яшаган квартира вайрон бўлган. Шаҳар ўққа тутилгач, ўнлаб кишилар харобалар остида қолган. РФ мудофаа вазирлиги «националистлар»га зарба берилганини иддао қилган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскдаги Тинчлик майдони. Маҳаллий аҳоли вакили отишмалар оқибатларини суратга олмоқда. 19 июл куни шаҳар мэри Олександр Гончаренко заводларга ракета зарбалари йўллангани, россиялик ҳарбийлар инфратузилмаларни йўқ қилаётганини айтди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбий хизматчиси Донбассдаги фронт чизиғида FH-70 гаубицасидан ўт очилгач, атрофни кўздан кечирмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари олдинги чизиқдаги M777 гаубицасини ишга туширмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя
Запорижжя областидаги Пологовск районида россиялик ҳарбийлар зарбасидан кейин ёниб кетган буғдой даласи
Dmytro Smolyenko / Укринформ / ZUMA Press Wire
Киев
Украин аскарлари россияликларга қарши жангларда ҳалок бўлган «Фанат» лақабли аскарнинг тобутини кўтаришмоқда, дафн маросими Киевдаги Авлиё Михаил соборида ўтказилди. Фото: AP Photo/Efrem Lukatsky Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»