19:15 / 19.07.2022
2 250

The Moscow Times: Доғистонлик 300 нафар ҳарбий Украинада жанг қилишдан бош тортган

The Moscow Times: Доғистонлик 300 нафар ҳарбий Украинада жанг қилишдан бош тортган
Фото: AP
Нашрнинг ёзишича, март ойида Буйнакскдан бўлган ҳарбийлар Украинани рухсатсиз тарк этиб, шартномаларини бекор қилишга уринган. Доғистонда уларни қочоқлар сифатида кутиб олишган, баъзилари кейин Украинага қайтиб кетган.

The Moscow Times нашрининг ёзишича, Украинада уруш бошланганидан тахминан бир ой ўтиб, Буйнакскда жойлашган 63354-бўлинманинг 300 нафар ҳарбий хизматчиси ўзбошимчалик билан қуролларини ташлаб, мамлакатни тарк этган. Доғистонга қайтиб келгач, улар шартномани бекор қилиш жараёнини бошлаган, деб ёзади газета 18 июль, душанба куни икки ҳуқуқ ҳимоячисига таяниб.

Украинада улар ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ҳудудида бўлиб, кийим-кечак ва қуроллар билан боғлиқ муаммоларга дуч келганликларини билдиришган ҳамда баъзилари оёқ-қўлларини музлатиб қайтган. Буйнакскда шартнома бўйича ҳарбийлар дезертирлар сифатида кутиб олинган, шаҳарда ҳокимият, ҳарбийлар ва прокуратура вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Улардан баъзилари қариндошлари ва маҳаллий ҳокимият босими остида даволаниб, Украинага қайтган, деб ёзади газета.

Ҳозир ҳарбий прокуратура текширув ўтказмоқда, чунки хизмат жойида 10 кундан ортиқ бўлмаслик жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин, деди шартнома бўйича ҳарбийлар билан боғланган Москвалик ҳарбий адвокат нашрга. «Ҳарбий хизматчилар билан гаплашиб бўлмади: воқеа очиқланмаяпти. Кавказда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг тушунтиришича, хизматни тарк этиш уятдир», - дея таъкидлади The Moscow Times.

Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам бир неча бор қайд этилган. Хусусан, «Свободная Бурятия» жамғармаси ўтган ҳафтада 150 нафар бурят ҳарбийси жанг қилишдан бош тортган ва Россия Мудофаа вазирлиги билан шартномаларини бекор қилган ҳолда Украинадан қайтганини маълум қилди. Жамғарма раҳбари Александра Гармажапова «Медиазона»га жанг қилишдан бош тортган ҳарбийларга таҳдидлар ҳақида маълумот берди. Фонд сайти Россия расмийлари томонидан блокланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » The Moscow Times: Доғистонлик 300 нафар ҳарбий Украинада жанг қилишдан бош тортган