Фото: ALEXEI NIKOLSKY/TASS
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган «Шарқ» («Восток») гуруҳи позициясини кўздан кечирди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Текширув давомида Шойгу гуруҳ қўмондони генерал-лейтенант Рустам Мурадовнинг фронтдаги вазият бўйича ҳисоботини тинглаган. Ушбу гуруҳ қўмондони исми-шарифи вазирлик томонидан илк бор ошкор этилган.
Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Шойгу биринчи галда Украина армиясининг узоқ масофага мўлжалланган ракета ва артиллерия қуролларини йўқ қилишга эътибор қаратиш бўйича топшириқ берган, бундай воситалар орқали «Донбассдаги турар жой кварталлари ўққа тутилиб, буғдой экилган далалар ва ғалла сақланаётган омборларга қасддан ўт қўйилаётгани» айтилган.
16 июл куни РФ мудофаа вазирлиги Шойгу «Жануб» (қўмондони генерал Сергей Суровик) ва «Марказ» (қўмондони генерал-полковник Александр Лапин) гуруҳларида бўлганини хабар қилганди.
Мудофаа вазири бундан олдин Украинадаги россиялик ҳарбийлар позицияларига июн ойи охирида келганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»