date
views 1 617

Британияда ҳарорат рекорди қайд этилди

Британияда ҳарорат рекорди қайд этилди
Фото: AP Photo/Matt Dunham
Буюк Британия метеорология хизмати янги ҳарорат рекордини қайд этди. Маълумотларга кўра, Суррей графлигидаги Чарлвуд шаҳарчасида ҳаво ҳарорати 39,1 даражага етган.

Рекорд 19 июл куни қайд этилди. Хабар қилинишича, ҳарорат тунги вақтда 25,8 даражани ташкил этган.

Буюк Британиядаги аввалги ҳарорат рекорди 2019 йилнинг 25 июлида Кембриждаги ботаника боғида қайд этилган ва 38,7 даражага тенг бўлган.

Экспертлар Уэлс, Шотландия ва Шимолий Ирландияда ҳам янги рекордлар қайд этилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Брайз-Нортон авиабазаси ва Лондондаги Лутон аэропорти жазирама об-ҳаво туфайли фаолиятини вақтинчалик тўхтатганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда ҳарорат рекорди қайд этилди