10:10 / 20.07.2022
3 107

Украина ташқи ишлар вазири Россия ва Украина келишуви ҳақида гапирди

Украина ташқи ишлар вазири Россия ва Украина келишуви ҳақида гапирди
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Россия ва Украина халқаро воситачилар ёрдамида Украина портларини дон экспорти учун очиш бўйича келишувга деярли эришган.

«Ҳақиқатан ҳам, ҳозирча биз жуда илғор босқичдамиз. Ва умид қиламизки, Россия Федерацияси ўзини масъулиятли тутади ва ушбу шартнома лойиҳасида кўзда тутилган мажбуриятларни имзолайди», деди Кулеба Рада ТВ эфирида.

Кулеба музокараларда нафақат миллий ҳукуматлар вакиллари, балки халқаро ташкилотлар воситачилари ҳам иштирок этаётганини ва бутун жараён жуда мураккаб эканини таъкидлади.

«Дипломатияда шундай қоида бор — «ҳамма нарса келишиб олинмагунча ҳеч нарса келишиб бўлмайди. Ҳамма нарса ҳар дақиқада бузилиши мумкин», — дейди украиналик вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда томонлар иштирокида Украина донини экспорт қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтганди. Эронда Туркия президенти Эрдўғон билан учрашган Владимир Путин бу бўйича турк лидерида миннатдорчилик билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ташқи ишлар вазири Россия ва Украина келишуви ҳақида гапирди